Янгиликлар

Гўзал тарбиядан яхши мерос йўқ

Муқаддас манбаларда фарзанд(лар) учун гўзал тарбиядан яхши мерос йўқлиги айтилади. Гўзал тарбия яхши хулқ ва яхши таълимнинг умумлашмасида яна-да яққол намоён бўладики, унинг ҳосиласини кўрмоққа, баҳраманд бўлмоққа ота-оналари ҳамиша ҳақлидирлар. Айни қадриятдан келиб чиқиб, Судьялар олий кенгаши фаол судьяларнинг ота-оналарига эътибор кўрсатмоқни  мақсадга мувофиқ кўриб келмоқда. Ва бу яхши анаъанага айланди. Бугун бўлиб ўтган тадбирда Судьялар олий кенгаши раисининг тегишли буйруғига мувофиқ: Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Абдурашид Исаковнинг; Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси Мажид Набиевнинг; Жиззах вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Собиржон Эргашевнинг; жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг раиси Анвар Исоковнинг; Наманган туманлараро маъмурий судининг раиси Фахриддин Мадрахимовнинг; Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Хулкар Келдиярованинг; Сирдарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Шуҳратжон Исмаиловнинг; Фарғона вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси  Бузрукхон Аброровнинг; фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг судьяси Сардор Каримовнинг; фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судьяси Зулфия Нуралиеванинг ота-оналарига Судьялар олий кенгашининг ТАШАККУРномаси топширилди. Зотан, осон бўлмаган тизимда муносиб хизмат қилаётган шахс камолида ота-онанинг ҳиссаси беқиёс экан, дуогўйларга лутф кўрсатмоқ тизим мутасаддиларнинг маънавий бурчига айланади.

9 Январь 2026 991

Эътироф ҳамиша ёқимли

 2025 йил якунига кўра, фаолиятида алоҳида ўрнак ва намуна кўрсатган 14 нафар судья “Ибратли судья” мукофотига муносиб топилди. Эътироф ҳамиша ёқимли. Фаолиятинг катта-ю кичик доираларда ибрат ва намунага лойиқ топилиши меҳнат ортидаги заҳматларга малҳам бўлимоғи тайин. Зотан, судьяликнинг масъулияти шарафидан кам эмас. Шубҳасиз, адолат - юксак маънавий қадрият. Шундан келиб чиқилса, зиммасидаги вазифани холис ва ҳалол адо этиб келаётган судьяларни рағбатлаштириш ҳам адолатдан ҳисобланади. Айни мезоннинг ҳуқуқий тартиблари давлат раҳбарининг 2020 йил 7 декабрдаги «Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида  белгилаб берилдики, бу ҳам судьялар ҳамжамиятига бўлган алоҳида эътибор натижасидир. Яъниким, ушбу фармон билан судьяларнинг одил судловни амалга оширишдаги фаолиятини рағбатлантириш мақсадида «Ибратли судья» мукофоти жорий этилди. Шунингдек, фармон ижроси доирасида  судьялар фаолияти самарадорлигини очиқ ва шаффоф баҳолаш бўйича миллий электрон рейтинг баҳолаш дастури ишга туширилди.  Ушбу электрон тизим орқали судьялар фаолиятини очиқ, шаффоф ва энг муҳими - холис баҳолаш имкониятини яратилди. Эътиборлиси, электрон дастур судьялар фаолиятини холис баҳолаш билан бирга энг юқори кўрсатгичларга эга судьяларни рағбатлантиришда ҳам айни мезон устуворлигини таъминлашга ҳам хизмат қилмоқда. Натижада 2022 йилдан бошлаб, юқори рейтинг кўрсатгичларига эга судьяларни  “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирлаш яхши анъанага айланди. Бу йил ҳам анъана давом этиб, 2025 йил якунига кўра, Судьялар олий кенгаши қарори билан 14 судья шундай эътирофга лойиқ деб топилди. Бугун мукофотлар ўз эгаларига, шунингдек, яна 10 нафар фаол судьяларнинг ота-оналарига Судьялар олий кенгашининг ташаккурномаси топширилди.

9 Январь 2026 1367

“Ибратли судья” мукофотига муносиблар аниқланди

Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ, 2025 йил якунига кўра, қуйидагилар “Ибратли судья” мукофотига муносиб кўрилди: Сафаров Аскар Юсупович -  Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судьяси;  Султанов Рустам Дилшадович - фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг раиси;  Қувватов Шавкат Чориевич -Бухоро вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси; Холмуродов Қахрамон Омонович - Жиззах вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси; Заиров Руслан Зарифович - Қашқадарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси; Шукуров Анвар Исламович - Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Мадрахимов Тожиддин Насимжонович - фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг раиси; Мурадов Ўктам Қодирович - Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси;  Назаров Комилжон Абдусаидович - Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси;  Жураева Дилфуза Рузимуратовна - Сирдарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси;  Умматова Мавлудахон Қодировна - Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси;  Матниязов Сардорбек Хожиназарович - Хоразм вилоят маъмурий судининг судьяси;  Рахимов Азизжон Азимжонович - Тошкент вилоят маъмурий судининг судьяси;  Латипов Зафар Хасанович - Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг судьяси.

9 Январь 2026 3131
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech