Янгиликлар

Янги судьялик лавозимларига навбатдаги тайинловлар амалга оширилди

Хабар қилинганидек, бугун Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб, очиқ танов ва муқобиллик асосида янги судьялик штат бирликлари учун номзодларни танлаш ва тайинлашга оид масала кўриб чиқилди. Якунда 1 нафар номзод беш йиллик муддатга, 11 нафар судья ваколати муддати даврига қайта тайинланди. Судьялар олий кенгаши қарори билан: Мирзаев Ғайбулла Абдунасимович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Ҳамроқулов Сухроб Қурбонович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Хонқа туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Абдухолиқов Ғалим Есенович – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти Навоий туманлараро маъмурий судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Жумақулов Фаррух Олимжонович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти Навоий туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Раҳимов Абубакр Мирхонович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Навоий вилояти Навоий туманлараро маъмурий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти Навоий туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Дадабаев Алишер Аскарович – судьялик ваколати муддати давригаНаманган вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Рахимов Сойибжон Абдусамадович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти Наманган туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Зайниддинова Латофат Сайфиддиновна – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Кадиров Умид Муртазаевич – судьялик ваколати муддати давригаҚашқадарё вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилояти Бухоро туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Самиев Бахтиёр Тешаевич – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти Бухоро туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилоят Урганч туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Каримов Зафар Зоирович – судьялик ваколати муддати давригаСамарқанд вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти Самарқанд туманлараро маъмурий судининг раиси лавозимидан озод қилинди. Шунингдек: Дадаханов Алишер Хаписович – судьялик лавозимида бўлишнинг беш йиллик муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман судининг судьяси лавозимига тайинланди.   Судьялар олий кенгаши  матбуот хизмати

20 Ноябрь 2023 4315

Кенгашдан сўнг: ўн беш нафар судьянинг ўн нафари янги штат бирликларига тайинланди

Бугун  Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтаётгани,  кун тартибидан бир гуруҳ судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлашга оид масала кенгроқ ўрин олгани хабари берилганди. Муқобиллик асосида ўтган жараён якунида ўн беш нафар судья ваколати муддати даврига қайта тайинланди. Эътиборлиси, уларнинг ўн нафари янги штат бирликларига тайинланган судьялар ҳисобланади. Судьялар олий кенгаши қарори билан: Тохтасинов Зафар Расулджанович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва  шу муносабат билан Андижон вилояти Андижон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Ибрагимов Бегзод Ибрагимович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти Самарқанд туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Саломов Нодир Қурбонович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Каримов Шукуржон Каримович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Эргашев Отабек Акбутаевич – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Тагаев Бекзод Базарович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Миришкор туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Бойбилов Абдиҳофиз Ибрагимович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Миришкор туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Норбеков Аслиддин Муҳаммадиевич – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва  шу муносабат билан Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Кулиев Собир Усмонович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Нуробод туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Эсанов Джахонгир Хашимович – судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Эгамбердиев Одил Юлдошбоевич – судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Мухамматкулова Шахноза Арслановна – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Шунингдек: Турсунов Салохитдин Абдурахимович – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига; Кадиров Лукмон Мухтарович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига; Джумаев Ўткиржон Буранович – судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига тайинланди. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

15 Ноябрь 2023 5046

Туш ўнг бўлмас, ўнг эса туш...

 Воқелик “ҳолат ўрганилди, тасдиғини топди” мазмунидаги қисқа ва қуруқ ахборотдан кўра кенгроқ баён талаб қилади. Чунки, бу ҳақда ижтимоий тармоқларда озмунча ёзилмади, ҳолат ҳам керагидан кўпроқ бўрттирилдики,  мухтасар ахборот масала моҳиятини очиб беришга камлик қилади. Гап “Kun.uz” электрон нашрида эълон қилиниб, ижтимоий тармоқлардаги бир қатор каналларга мавзу бўлган танқидий мақола ҳақида кетмоқда.   Мақолада бир фуқаролик низоси тафсилотлари қаламга олинар экан, бўлиб ўтган қатор суд жараёнларининг бирида  фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди судьясининг гўёки (И. Қурбонбаев) “сеҳргарлиги”га алоҳида (ва истеҳзо билан) урғу берилади.  Яъниким, унинг “каромати” “13 октябрь” санасида чиқарилган ажрими аслида бир кун аввал (12 октябрь)  қабул қилингани билан боғланиб, исбот сифатида  мазкур суд ҳужжати “12 октябрь” куни “ЕX-SUD” ахборот тизимига юклангани кўрсатилган.  Иш бўйича тарафнинг Судьялар олий кенгашига мурожаатидан сўнг хизмат текшируви тайинлангани мақолада айтиб ўтилган, дарҳақиқат, шундай. Хизмат текширувида ҳолат ўз тасдиғини топиши эҳтимоли юқори эди. Чунки, ҳаммаси яққол кўриниб турибди: ажрим қабул қилинган сана ҳам,  электрон базага юкланган куни ҳам. Кутилганидек, хизмат текширувида ҳолат тасдиғини топди.  Бироқ бу судья гўёки “сеҳргар” эканини англатмайди. Содир бўлган хатолик техник хусусиятга эга бўлиб, у оғир иш куни якунида судья томонидан айрим (шу санада қабул қилинган барча суд ҳужжатлари билан бирга) “ЕX-SUD” ахборот тизимига юклаш жараёнида юз берган. “Техник хатолик” дея вазият хаспўшланмоқда, дейишга шошманг. Хизмат текшируви жараёнида ҳолат ахборот коммуникация технологиялари мутахассиси жалб қилинган ҳолда ўрганилганда эътирозу шубҳаларга сабаб бўлаётган суд ажрими электрон тизимга 2023 йил 13 октябрь  куни соат 12:52.- 12:54 вақт оралиғида  юклангани аниқланди. “13” санаси “12” тариқасида ёзилгани эса, дарҳақиқат, хатолик ва у эътиборсизлик оқибати.  Албатта, эътиборсизликни оқлаб бўлмайди. Бироқ шу ва шу каби жузъий техник хатоларга фуқаролик судларида иш ҳажми ва юкламалар кўплиги таъсир қилиши эҳтимоли мавжудлигини ҳам инсоф юзасидан айтиб ўтиш керак. Бир неча кундан буён “виртуал сазойи” қилинаётган судья фаолияти мисолида айтилса, ўша  куни  у нақ 13 та фуқаролик низосини кўриб чиққан, йил бошидан буён (1 январдан - 1 ноябргача)  эса чекига тушган ишлар сони 3688 тани ташкил қилади (шундан 1494 таси даъво тартибида кўрилган фуқаролик низолари бўлса, 2194 таси суд буйруқларидир).  Қисқаси, 3688 та ишни ўн ойга тақсимлаб, кунига нечта иш  кўраётгани ҳисоби чиқарилса, судьянинг эътиборсизлигидан кўз юммаган ҳолда, у қандайдир “соҳиби каромат” эмас, ҳеч муболағасиз ҳар куни қаттиқ  (“тинкаси қуриб” дейиш тўғрироқ аслида) ишлаётган мутахассис эканига шубҳа қоладими?! Айтганча, судьянинг гўёки “сеҳргар” эканига “далолат” қилаётган ажрим ҳал қилув қарори ижросини вақтинча тўхтатиш ҳақида эди-а? Ижро ишини тўхтатиб туришга оид аризалар ўн кунлик муддатда тарафларни чақирмаган ва суд муҳокамаси ўтказмаган ҳолда кўриб чиқилишини таъкид этган ҳолда асосий гапга ўтсак.  Эътиборли ҳолат шундаки, ижроси тўхтатилган ўша ҳал қилув қарори ўз вақтида айни шу судья (!) томонидан қабул қилинган бўлиб, юқори босқич судларида ўзгаришсиз қолдирилган: эндиям мазкур ажрим билан боғлиқ шубҳаларга ўрин қолмас?! Нега десангиз, судья устидан судда ютқазган эмас, аксинча, ютган тараф шикоят қилмоқда. Майлида, бу – унинг ҳуқуқи...  Ажримнинг қонунийлиги алоҳида масала. Хизмат текшируви судьянинг хатти-ҳаракати доирасида бўлиб, бу жараёнда у томонидан қабул қилинган ажримга ҳуқуқий баҳо бериш масаласи кўриб чиқилмаган. Негаки, илгари ҳам кўп таъкид этилганидек, фақат юқори инстанция судигина суд ҳужжатларига  ҳуқуқий баҳо бериш ваколатига эга.  Айни пайтда ажримга нисбатан хусусий шикоят келтирилган бўлиб, яқин кунларда у (хусусий шикоят) иш ҳужжатлари билан бирга тегишли тартибда Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўриб чиқилади.  Судьялар олий кенгаши  матбуот хизмати

15 Ноябрь 2023 1170
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech