Cудьялар одоби комиссияси

  

 O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI SUDYALAR OLIY KENGASHINING

Q A R O R I

2022 йил 4 февраль                                                                                № 1662

 

 Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги 
Одоб комиссияси таркибини шакллантириш тўғрисида

  

“Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Қонуннинг 7, 17-моддалари, Судьялар олий кенгашининг 2021 йил 19 январдаги 1657-сонли қарори ҳамда Судьялар олий кенгашининг 2021 йил 4 февралдаги хулосасига мувофиқ:
  1. Қуйидагилар Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одоб комиссияси аъзолигига икки йил муддатга сайлансин:

    Мирзаев Тахир Камбарович, суд фахрийси;

    Мухитдинова Фарруха Фахриддиновна, суд фахрийси;

    Курбанов Учкун Рустамович, Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси вакили;

    Рабиева Мухаббат Миржалиловна, Олий суд судьяси;

    Утаев Акром Жўрақулович, Олий суд судьяси.
  1. Судьялар олий кенгаши раисининг ўринбосари А.Жалилов Одоб комиссияси фаолият олиб бориши учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериш чорасини кўрсин.

  2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 Кенгаш раиси                                                                            Х.Ёдгоров

"Судьялар одоб комиссиялари тўғрисида"ги Низом 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech