Гендер тенглиги

Шимолий македонияда " ўзбекистон ва шимолий македония: одил судловда аёллар" мавзуида тардбир бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби вакиллари Шимолий Македониянинг Судьялар олий кенгаши ва Олий судига ташриф буюришди ва уларнинг фаолиятига, шунингдек, Шимолий Македония суд тизимида аёлларнинг ўрни ва гендер тенглигига оид маьлумотларни олишди. Эртасига Шимолий Македония Судьялар олий кенгаши ва Олий судига ташриф буюриб, уларнинг фаолияти ва тизимида аёлларнинг ўрни ва гендер тенглигига оид масалалар билан яқиндан танишдилар.

10 Ноябрь 2022 532

Урганчда «суд амалиётида гендер ёндашуви» мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ва USAID халқаро ташкилоти ҳамкорлигида Урганч шаҳрида “Суд тизимида гендер ёндашуви” мавзусида судьялар иштирокида тренинг ўтказилди.

19 Сентябрь 2022 472

Бўстонлиқда судьялар учун гендер тенглиги мавзусида тадбир бўлиб ўтмоқда

Тошкент вилоятининг сўлим Бўстонлиқ туманида “Гендер – тенглик ҳуқуқи” мавзусида судьялар учун семинар тренинг бўлиб ўтмоқда. Уч кунга мўлжалланган тадбир USAID халқаро ташкилоти томонидан ҳамкорликда ташкил этилди. Тадбирда туман ва вилоят даражасидаги судьялар, экспертлар ва Судьялар олий мактаби вакиллари иштирок этаётир. Мақсад гендер тенглиги бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, бу борадаги халқаро стандартлар билан яқиндан таништиришдир.

17 Июль 2022 529

Суд тизимида гендер тенглиги ва қонун устуворлигини таъминлашда аёл судьяларнинг роли мавзуида конференция бўлиб ўтди

БМТ Бош Ассамблеясининг 2021 йил 28 апрелдаги 75/274-сонли резолюцияси билан “10 март – Халқаро аёл судьялар куни” деб белгиланган.  2022 йилнинг 14 март куни сана муносабати билан Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий Мажлис Сенати, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман),  Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти билан ҳамкорликда “Суд соҳасидаги гендер тенглик ва ҳуқуқ устуворлигини таъминлашда аёл судьяларнинг роли” халқаро конференция ташкил этилди. Халқаро конференция Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева ҳамда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори элчи Пьер фон Аркс жанобларининг қутлов сўзлари билан бошланди. Тадбирда сўз олган Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова суд тизимида хотин-қизлар иштирокини ошириш зарурати Ўзбекистоннинг “Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида конвенция”, Пекин декларацияси ва Пекин ҳаракатлар платформаси бўйича мажбуриятларидан келиб чиқишига эътибор қаратди. Шунингдек, конференция натижалари бўйича аёл судьялар ҳамжамияти бутун Ўзбекистон Республикаси одил судлов тизимига мурожаатнома йўллади.

14 Март 2022 588

Халқаро юристлар комиссияси ташкилоти билан ҳамкорликда Андижон вилоят судида “гендер ҳуқуқи масалалари. Халқаро стандартлар ва хорижий тажриба” мавзусида давра суҳбати бўлди

Андижон вилояти судида Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби вакиллари томонидан “Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда “Гендер ҳуқуқи масалалари. Халқаро стандартлар ва хорижий тажриба” мавзусида маърузалар, бу борада судьяларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Судьялар олий кенгаши билан ҳамкорликда тайёрланган “Халқаро ҳуқуқ нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши” номли амалий-услубий қўлланманинг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам маълумотлар берилди. Суд амалиётида юзага келадиган саволларга атрофлича жавоб берилган мазкур қўлланма судьяларнинг билим, малака ва тажрибасини оширишга ёрдам бериши алоҳида қайд этилди. Инсон ҳақ-ҳуқуқларини, адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, жумладан, турли мамлакат фуқаролари билан боғлиқ низоларда Конвенция ҳамда халқаро ҳужжатларнинг ўрни муҳим. Хусусан, судлов жараёнида Минск шаҳрида имзоланган “Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида” ги, Кишинёв шаҳрида имзоланган “Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида” ги, “Бола ҳуқуқлари тўғрисида” ги Конвенциялар, “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси” ҳамда икки томонлама давлатлараро келишувларга мурожаат қилишга тўғри келади.  Халқаро юристлар комиссияси ташкилотининг экспертлари ҳамкорлигида ўтказилган мулоқотда ҳудудда фаолият кўрсатаётган судьялар ва суд ходимлари билан одил судловни таъминлашга ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасига оид Конвенциялар ва халқаро ҳужжатларнинг аҳамияти ва амалиётда қўлланилиши юзасидан фикр алмашилди. Инсон ҳақ-ҳуқуқларини, адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, жумладан, турли мамлакат фуқаролари билан боғлиқ низоларда Конвенция ҳамда халқаро ҳужжатларнинг ўрни муҳим.

3 Март 2022 549

“Судьялар фаолиятида гендер тенгликни тарғиб қилиш” мавзусидаги тренинг ташкил қилинди.

2022 йилнинг 25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби томонидан Тошкент шаҳар “Gabrielle International Hotel” меҳмонхонаси конференциялар залида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) “Ҳуқуқий ислоҳотлар” Дастури билан ҳамкорликда “Судьялар фаолиятида гендер тенгликни тарғиб қилиш” мавзусидаги тренинг ташкил қилинди.  Тренингни малакали экспертлар ю.ф.д. профессор Лола Саидова ва Алишер Исломов маърузачи сифатида олиб бориб, тадбирда Судьялар олий мактаби ходимлари ва тингловчилари иштирок этди.

25 Февраль 2022 486

Қонун устуворлиги соҳасидаги қўшма лойиҳа муваффақиятли якунланди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси фаолиятини сарҳисоб қилиш мақсадида ташкил этилган лойиҳа кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Ўтказилган онлайн-йиғилишда Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Судьялар олий мактаби, Тошкент давлат юридик университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти, USAID ва БМТ Тараққиёт дастури вакиллари иштирок этди. Тадбирда 2018-2021 йиллар давомида қўшма лойиҳа доирасида қуйидаги йўналишларда эришилган натижаларнинг тақдимоти ўтказилди: - электрон судлов тизими ва интерфаол хизматларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш; - одил судловнинг холислиги ва адолатлилигига нисбатан аҳоли ишончини мустаҳкамлашнинг устувор йўналиши сифатида судлар фаолияти шаффофлигини янада ошириш; - аҳолининг эҳтиёжманд қатламига беғараз ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни кенгайтириш; - аёлларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимида гендер тенгликни таъминлаш; - низоларни муқобил ҳал этиш механизмларини жорий этиш; - суд тизими ва ОАВлари ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш, суд журналистикасида янгича маданиятни шакллантириш; - аҳоли ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириш ва суд амалиётини бирлаштиришга қаратилган қўлланма, адабиёт, рисолалар тайёрлаш. Қайд этиш жоизки, 2015-2021 йиллар давомида “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси мамлакатда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этишда фаол қатнашди. Амалга оширилган ташаббусларнинг аксарияти 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси ва 2030-йилгача БМТ Глобал кун тартибидаги Барқарор ривожланиш мақсадларига тўлиқ мос келади.

23 Сентябрь 2021 529

“Судьяликка талаблар: стресс, руҳий мувозанат, лидерлик ва мулоқот”

АҚШ Федерал суд маркази томонидан ўзбекистонлик судьялар учун “Судьяликка талаблар: стресс, руҳий мувозанат, лидерлик ва мулоқот” онлайн тренинг машғулотлари ўтказилади. Бу ҳақда яқинда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, АҚШнинг Федерал суд маркази ва “Минтақавий мулоқот” халқаро ташкилотининг мамлакатимиздаги филиали вакиллари учрашувида келишиб олинганди. Бугун онлайн тренинг биринчи машғулот бўлиб ўтди. Машғулотлар саккизта сессиядан иборат бўлиб, жорий йилнинг 24 майига қадар давом этади.

9 Май 2021 1175

Аёл судьялар ҳамжамиятининг биринчи йиғилишида судларда гендер тенгилиги бўйича фикрлар билдирилди

Кеча пойтахтнинг Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида судьялар ҳамжамиятининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. “Судьялар клуби – Аёл судьялар ҳамжамиятининг мақсад ва вазифалари” мавзудаги конференция шаклида ўтган тадбир Судьялар олий кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, унда суд-ҳуқуқ тизимида гендер тенглиги,  аёл-судьялар ҳамжамиятининг асосий концепциясига оид масалалар хусусида фикр алмашилди. Хусусан,Судьялар клуби – аёл судьялар ҳамжамиятининг мақсад ва вазифалари, бу борада хориж давлатлари тажрибалари билан ўртоқлашилди. Шунингдек, “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” лоҳйиҳасининг судларда гендер тенгилиги масалалари бўйича 2021 йилга мўлжалланган фаолиятининг асосий йўналишлари борасида маълумотлар берилди. Маълумки, кейинги тўрт йилда хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллиги ошириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Давлатимиз раҳбари БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича 46-сессиясидаги маърузасида ҳам айнан гендер тенглиги масаласига алоҳида тўхталиб ўтгани бежиз эмас.  Тадбирда қайд этилдики, Ўзбекистонда одил судловни амалга оширишда аёл судьяларнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Бугун суд тизимида жами 165 нафар аёл судьялар фаолият кўрсатиб келмоқда. Уларнинг 83 нафари беш йил, 73 нафари ўн йил муддатга, 9 нафари муддатсиз даврга тайинланган судьялар ҳисобланади.  Суд тизимида раҳбарлик лавозимида фаолият кўрсатаётган аёл судьялар 37 нафарни ташкил этади. Аёл судьяларнинг 3 нафари юридик фанлари номзоди илмий даражасига эга, 10 нафари давлат мукофотлари билан тақдирланган. 2020 йилда 23 нафар, жорий йилнинг ўтган уч ойида яна 11 нафар аёл судьялик лавозимига тайинланди. 

14 Апрель 2021 599
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech