“Судьялар фаолиятида гендер тенгликни тарғиб қилиш” мавзусидаги тренинг ташкил қилинди.
2022 йилнинг 25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби томонидан Тошкент шаҳар “Gabrielle International Hotel” меҳмонхонаси конференциялар залида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) “Ҳуқуқий ислоҳотлар” Дастури билан ҳамкорликда “Судьялар фаолиятида гендер тенгликни тарғиб қилиш” мавзусидаги тренинг ташкил қилинди.
Тренингни малакали экспертлар ю.ф.д. профессор Лола Саидова ва Алишер Исломов маърузачи сифатида олиб бориб, тадбирда Судьялар олий мактаби ходимлари ва тингловчилари иштирок этди.