Кенгаш фаолияти иш режаси

“ТАСДИҚЛАЙМАН”

Судьялар олий кенгаши раиси

_____________ Х.Ёдгоров

2024 йил 3 январь

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2024 йилнинг 1-ярмига мўлжалланган

ИШ РЕЖАСИ

 

Устувор йўналишлар,

мақсадлар ва вазифалар

Амалга ошириш

Механизмлари

Амалга ошириш шакли

Муддати

Масъул

ижрочилари

1. 

Кенгашнинг 2023 йилдаги фаолиятини таҳлил қилиш

1. Кенгашнинг йил якуни бўйича ҳисоботлари асосида таҳлилий маълумотнома тайёрлаш.

2. Кенгашнинг 2023 йилдаги фаолияти тўғрисида журнал шаклида Ахборотнома тайёрлаш.

3. Ахборотномани Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юбориш.

Таҳлилий маълумотнома,

Ахборотнома

2024 йил

январь

Х.Садиков,

Р.Назаров

2. 

Судьяларнинг одил судловни амалга оширишдаги фаолиятини рағбатлан-тиришни

1. Рейтинг кўрсаткичи юқори бўлган судьялар орасидан “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирлаш учун номзодлар рўйхатини шакллантириш.

2. Тақдирлаш учун номзодлар фаолиятини таҳлил қилиш ҳамда Кенгаш мажлисида муҳокама қилиш.

3. Тақдирланганларга мукофотни тантанали тарзда топшириш.

4. Мукофот билан тақдирланган судьялар фаолияти тўғрисида кўрсатув ва видео роликларни оммавий ахборот воситаларида намойиш этиш.

Кенгаш қарори,

Амалий тадбирлар

2024 йил январь

А.Жалилов,

Н.Бобохонова,

Т.Буваев,

Х.Садиков,

Т.Акбаров

3. 

Кенгашга судьяларнинг хатти-ҳаракатига нисбатан келиб тушган мурожаатларини таҳлил қилиш

1. 2023 йил давомида Кенгашга судьяларнинг хатти-ҳаракатига нисбатан келиб тушган мурожаатлар рўйхати ва уларнинг кўриб чиқилиши натижаси бўйича статистик жадвалларни тайёрлаш.

2. Мурожаатлар ҳамда мурожаатлар асосида ўтказилган хизмат текширувлари, кўрилган интизомий ишларни таҳлил қилиш.

3. 2023 йил давомида Кенгаш томонидан судьяларнинг хатти-ҳаракатига нисбатан мурожаатларнинг кўриб чиқилиши тўғрисида таҳлилий маълумотнома тайёрлаш.

Электрон рўйхат, жадваллар,

Таҳлилий маълумотнома

2024 йил

январь

О.Мирзамахмудов,

Х.Камолов,

Х.Садиков,

Б.Эшқуватов,

С.Яхшибоев,

Н.Раджапов

4. 

Туманлараро, туман (шаҳар) суди раиси ва раис ўринбосари лавозимлари захирасини шакллантириш

1. Судьялардан захирага кириш тўғрисида ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш.

2. Захирага кириш имтиҳонини ўтказиш.

3. Захирага кириш тўғрисидаги масалани Кенгаш мажлиси кун тартибига киритиш.

4. Захирага киритилган номзодларни қайта тайёрлаш.

Амалий тадбирлар

2024 йил

январь-февраль

А.Жалилов,

М.Каландарова,

Н.Бобохонова,

Х.Садиков

5. 

Суд тизимида коррупциянинг олдини олиш

1. Коррупциянинг барча кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантириш юзасидан онлайн ўқув курсларини ташкил этиш.

2. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан суд тизимида коррупцияга қарши курашиш юзасидан  ҳамкорлик қилиш.

3. Судьялар билан профилактик суҳбат ўтказиш ва коррупция ҳолатлари содир этилганда, хизмат текшируви ўтказиш орқали келиб чиқишига шароит яратаётган омилларни аниқлаш ва тегишли таклифлар тайёрлаш

Амалий

Тадбирлар,

Таҳлилий маълумотнома

2024 йил

январь-июнь

А.Жалилов,

Т.Буваев,

М.Қаландарова,

Б.Сабиров,

В.Файзуллаев

6. 

Суд ҳокимияти мустақиллигини, судьялар дахлсизлигини таъминлашга ва одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган омиллар бартараф этиш

1.  ОАВ вакиллари, блогер ва журналистлар билан суд ҳокимияти мустақиллиги ва судьялар дахлсизлигини таъминлаш билан боғлиқ давра суҳбатлари, қисқа муддатли курсларни ташкил этиш.

2. Суд ҳокимияти мустақиллиги ва судьялар дахлсизлиги бузилиши ҳолатлари юзасидан чора-тадбирларни кўриш.

3. “Судьянинг мустақиллиги ва дахлсизлиги. Суд ишига аралашганлик асослари” мавзусида брошюра тайёрлаб, давлат идоралари ходимларига етказиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2024 йил январь-июнь

А.Жалилов

Т.Акбаров

7. 

Олий малака ҳайъати ва ҳудудий судьялар малака ҳайъатлари ҳамда Судьялар одоб комиссиялари фаолиятини ўрганиш

1. Малака ҳайъатлари, шунингдек, Судьялар одоб комиссиялари фаолиятини ўрганиш натижаларини Кенгаш мажлиси муҳокамасига киритиш.

2. Аниқланган камчиликлар юзасидан ўқув-семинар машғулотларни ўтказиш график-режасини тасдиқлаш.

График-режа,

Текшириш маълумотномаси

2024 йил

февраль-июнь

А.Жалилов,

Н.Бобохонова,

Т.Буваев,

И.Хакимов

8. 

Судьялар одоби кодексини янги таҳрирда қабул қилиш

1. Судьялар одоби кодекси янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Лойиҳани барча судьялар эътиборига етказиш ҳамда уларда таклиф ва мулоҳаларларни олиш ва лойиҳани барча судьялар иштирокида муҳокама қилиш.

3. Судьялар одоби кодекси янги таҳрири лойиҳасини Кенгаш муҳокамасига киритиш.

4. Янги таҳрирдаги Судьялар одоби кодексига шарҳ тайёрлаш ҳамда ўзбек, рус ва инглиз тилларида нашр этиш.

Кенгаш қарори, Амалий тадбирлар

2024 йил

февраль

А.Жалилов,

М.Каландарова,

Х.Садиков

9. 

Судьялар фаолияти самарадорлигини электрон рейтинг баҳолаш кўрсаткичларни таҳлил қилиш

1. Фаолияти қониқарсиз судьялар бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш юзасидан судьялар малака ҳайъатларига ва Судьялар олий малака ҳайъатига муносабат билдириш.

2. Фаолияти қониқарсиз баҳоланган судьяларнинг касбий малакасини ошириш.

Комплекс

чора-тадбирлар режаси

2024 йил

февраль

Н.Бобохонов,

Г.Зиганшина,

Х.Садиков

10. 

Судьялар учун “Ибрат мактаби”ни яратиш

1. “Устозлар фахримиз” номли китоб-фотоальбом тайёрлаш.

2. Суд фахрийлари У.К.Мингбоев, П.Айтниязов ва М.У.Абдусаломовлар ҳаёти ва меҳнат фаолияти тўғрисида китоблар нашр этиш.

3. Кенгаш рамзи туширилган махсус эсдалик совғаларини тайёрлаш.

4. Суд фахрийлари расми, фаолияти ёритилган лавҳларни улар таълим олган мактабларга ўрнатиш ҳамда шу мактаб ўқувчилари, судьялар ва суд фахрийси иштирокида давра суҳбатларини ташкил этиш.

Ташкилий тадбирлар

2024 йил

февраль-июнь

Н.Бобохонова,

Т.Буваев,

Х.Садиков,

Т.Акбаров,

Д.Ғуловом,

Р.Назаров

11. 

Суд амалиётида қонунни қўллашда хатоликка йўл қўйилаётган ишларни таҳлил қилиб, унинг олдини олиш чораларини кўриш

1. Вилоят ва унга тенглаштирилган судларда семинар машғулотларини ўтказиш орқали судьяларнинг касбий кўникмасини ошириш.

2. Судьялар талабидан келиб чиқиб, онлайн, қисқа муддатли курсларда ўқитиш.

Алоҳида
режа асосида

2024 йил

февраль-июнь

А.Жалилов,

М.Каландарова,

Ҳ-М.Исоқов

 

12. 

Маъмурий ишлар бўйича суд амалиётини таҳлилий ўрганиш

Маъмурий суд ҳужжатлари намуналари тўпламини тайёрлаш.

Таҳлилий маълумотнома,

Тўплам

2024 йил

февраль-июнь

А.Жалилов,

М.Каландарова,

О.Мирзамахмудов

Ҳ-М.Исоқов

13. 

Фуқаролар ва тадбиркорлар ҳамда ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида ишларни йўлга қўйиш.

Аҳолининг оила, уй-жой ва меросга оид ҳуқуқий онгини ошириш ҳамда вояга етмаганлар жиноятининг олдини олиш борасида содда тилда амалдаги қонун нормаларини тушунтириш қаратилган брошюралар тайёрлаш ва тарқатиш.

Брошюра

2024 йил

февраль-июнь

А.Жалилов,

Н.Бобохонова,

М.Каландарова

 

14. 

“Ибратли судьялар клуби”ни ташкил этиш

1. Самарали фаолияти учун “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирланган судьялардан иборат “Ибратли судьялар клуби”ни ташкил этиш.

2. Ибратли судьялар конференциясини ўтказиш.

3. Суд тизимини такомиллаштириш юзасидан ибратли судьялар таклифларини қўллаб-қувватлаш.

Амалий тадбирлар, Конференция

2024 йил март

Х.Садиков,

Х.Камолов

15. 

“Аёл судьялар клуби”нинг 2023 йилда амалга оширган ишларини сарҳисоб қилиш

1 “Аёл судьялар клуби”нинг йиғилишини ўтказиш.

2. 2024 йилда аёл судьялар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган муҳим ташаббусларни муҳокама қилиш.

Давра суҳбати

2024 йил март

Н.Бобохонова,

М.Қаландарова

16. 

Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг 2024/2025 ўқув йили учун судьялик лавозимларига номзодлар тайёрлаш курсига кириш имтиҳонини ташкиллаштириш

1. Судьялик лавозимларига номзодлар тайёрлаш курсига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни қайта кўриб чиқиш.

2. Ҳужжатларни қабул қилиш бўйича қабул комиссияси таркибини тасдиқлаш.

3. Ҳужжатларни қабул қилиш даврини белгилаш ва эълон қилиш, қабул ишларини ташкил қилиш.

График режа,

Амалий тадбирлар

2024 йил апрель-июнь

А.Жалилов,

Шўъба (Н.Бобохонова),

Суд инспекцияси (Т.Буваев),

Х.Садиков

 

17. 

Судьяларнинг маънавияти ва маданиятини юксалтириш

1. Суд фахрийлари, адиб ва шоирлар билан учрашувлар ташкил этиш

2. Ижодкор судьялар иштирокида давра суҳбатини ташкил этиш ҳамда судьялар ижодий ишлари тўпламини нашр этиш.

3. Судьялар ўртасида “Энг яхши китобхон” танловини ўтказиш.

4. Республика бўйича судьялар ўртасида шахмат мусобақасини ташкил этиш, мусобақа жараёни ҳамда ғолибларни тақдирлаш маросимини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

Давра суҳбати,

Тўплам,

Танлов

 

Алоҳида
режа асосида

2024 йил

апрель

А.Жалилов,

Х.Садиков,

Т.Акбаров

18. 

Судьялар ҳамжамияти органларининг ҳуқуқий асосларини белгилаш

Судьялар ҳамжамияти органларининг вазифалари, функциялари ва ваколатлари, судьялар ҳамжамияти органларини шакллантириш, шу жумладан ушбу органларга номзод кўрсатиш тартиби, судьялар ҳамжамияти органлари фаолияти механизмлари, ўзаро ва бошқа идоралар билан ҳамкорлик қилиш тартибини белгиловчи “Судьялар ҳамжамияти органлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил
май

М.Каландарова,

А.Хамраев

19. 

Байрам арафасида бир гуруҳ фахрийлар ва судьяларни тақдирлаш

1. Байрам арафасида бир гуруҳ фахрийлар ва судьяларни байрамлар арафасида “Суд фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирлаш.

2. Байрам арафасида тантали тақдирлаш маросимини ўтказиш.

Кенгаш қарори лойиҳаси

2024 йил май

Х.Садиков, Н.Бобохонова,

С.Каримов

20. 

Судьялар олий кенгаши томонидан тасдиқланган идоравий ҳужжатларни тизимлаштириш

1. Судьялар олий кенгаши томонидан тасдиқланган идоравий ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш

2. Кенгашнинг идоравий ҳужжатларини расмий веб-сайтга жойлаштириш.

Кенгаш қарори лойиҳаси

2024 йил

июнь

Н.Бобохонова,

Т.Буваев,

А.Хамраев,

М.Каландарова,

Х.Садиков

21. 

Судьялар олий кенгаши архивини рақамлаштириш

1. Архивдаги йиғмажилдларни сканер қилинган электрон нусхасини яратиш.

2. Электрон нусхаси яратилган йиғмажилдларни тегишли малака ҳайъатларига сақлаш учун юбориш.

3. Кенгашда иш юритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага архивни рақамлаштиришга оид ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

График

тақсимот режа,

Амалий тадбирлар

2024 йил

июнь

Х.Садиков,

С.Каримов,

С.Ганибаева

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech