Мақолалар

Конституция - инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолати

Ҳар бир халқ, миллат ўз истиқлолига эришганидан сўнг жаҳонда янги мустақил давлат сифатида ташкил топганлиги, мақсади, келажак истиқболларини Конституцияда белгилаб қўяди.Чунки дунёдаги мавжуд конституцияларнинг барчаси уларни ижод этган халқнинг, миллатнинг сиёсий тафаккури, маънавияти ва маданияти билан узвий боғлиқдир.

7 Декабрь 2021

Ўзбекистон Республикаси конституцияси - сайлов тизимининг ҳуқуқий асоси

Ўзбекистон Республикаси конституцияси - сайлов тизимининг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикаси демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришни ўз олдига мақ­сад қилиб қўйган экан, бу инсон ҳуқуқларини олий қадрият деб тан олиш ва уларни таъминлашдир. Инсон ҳуқуқларини таъминлаш эса, фуқароларнинг сиёсий бир­лашмаси бўлмиш халқ ҳокимиятининг ягона манбаи деб Конституциянинг 7-моддасида тан олиниши ва ўз ҳокимиятини амалга ошириш учун унга за­рур бўлган қонун ҳужжатлари орқали шароит­лар яратишдир. Буни амалга оширишга қа­ратилган энг муҳим қои­далар сифатида мамлакатдаги сайловга оид қонун ҳужжатларини келтириш мумкин.                                                     Мамлакатимизда амалга оширилаётган тизимли ва дадил ислоҳотлар самарасида миллий сайлов қонунчилиги ва амалиёти демократик талаблар ва умумэътироф этилган халқаро стандартларга уйғунлаштирилиб, самарали сайлов қонунчилиги базаси шакллантирилди. 2019 йилнинг 25 июнида Сайлов кодекси амалиётга киритилгач, сайловларнинг ҳуқуқий асослари янада мустаҳкамланди. Фуқаролар, сиёсий партияларнинг сайлов жараёнларида эркин ва фаол иштирок этиши учун ташкилий-ҳуқуқий, моддий-техник шарт-шароит, уларнинг сайлаш ҳуқуқларини тўла амалга оширишининг ишончли кафолатлари яратилди. Демократик давлатда сайловлар давлат ҳокимиятини ташкил қилишда асосий ўрин эгаллайди. Ҳар бир давлатда турли ҳил фикрлар ва хоҳишлар, эхтиёж ва талаблар мавжуд; сайловлар эса инсонларнинг шу ижтимоий кайфиятларини ифода этилишини таъминлаб беради. Демократик жамиятда сайловлар инсонлар хоҳишини амалга оширишнинг ягона гаровига айланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XXIII боби сайлов тизимига бағишланган. Конституциянинг 117-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Демак, сайлов тизими фуқароларга нафақат ўз овозлари билан сайлаш орқали, балки ўз номзодларини қўйиб, сайланиш орқали ҳам давлат ҳокимияти вакиллик органини ташкил қилишда иштирок этишлари мумкин. Айтиб ўтиш жоизки, бунда сайланиш ҳуқуқи сайлаш ҳуқуқини чеклаб қўймайди.                                                                 Сайловларнинг умумийлиги деганда, сайловларда жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган барча фуқароларининг иштирок этиши тушунилади. Конституцияда фуқароларнинг овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланиши мустаҳкамлаб қўйилган. Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг тенг сайлов ҳуқуқларини кафолатлайди. Ягона истисно шундан иборатки, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайланиши мумкин эмас. Шу жумладан, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этмайди. Бошқа ҳар қандай ҳолларда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди. Конституциянинг 117-моддасида айтиб ўтилганки, ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овозларнинг тенглиги қоидаси шуни англатадики, ҳар бир сайловчи бир марта овоз беради. Сайловлар тенглик билан бир қаторда, умумий ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида овоз бериш йўли билан ўтказилади. Тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи деганда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва ҳалқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатларининг сайловчилар томонидан бевосита, тўғридан-тўғри сайланиши тушунилади. Чет мамлакатлар сайлов тизимида шундай ҳолатлар ҳам борки, сайловчилар ўз вакилларини сайлайдилар, бу вакиллар эса президентни ёки депутатларни сайлайдилар. Бу ҳолда сайловлар бевосита эмас, балки билвосита, тўғридан-тўғри эмас, балки поғона орқали амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари эса овозга қўйилган номзодга тўғридан-тўғри овоз бериш орқали ўз сайлов ҳуқуқларини амалга оширадилар. Бундай сайлаш усули мамлакатимизнинг таркибий тузилишига, қолаверса, унинг бошқариш тизимига ҳам мос келади. Шу модданинг ўзида айтиб ўтилганидек, сайлов ҳуқуқи фақат яширин овоз бериш орқали амалга оширилади. Бу дегани сайлов жараёнларида ижтимоий сўровларнинг маълумоти тарқатилмайди ва сайловчилардан улар кимга овоз берганликларини сўраш қатъиян ман этилади. Зеро, бундай аралашувлар овоз беришнинг яширинлиги принципи ва сайловчиларнинг ўз хоҳиш-иродаларини билдиришларига зиддир. Сайлов тизимининг конституциявий асослари қаторига сайлов муддатлари ҳақидаги нормалар ҳам киради. Унга биноан, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда - октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади. Сайлов кунини маълум бир санага эмас, балки ҳафта кунига бириктириб қўйилиши бир томондан сайлов кунининг муҳимлигини таъминласа, иккинчи томондан сайлов куни ҳафтанинг иш кунига тўғри келиб қолиши ва фуқароларнинг сайловдаги иштирокини сусайтиришининг олдини олади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида сайланиш ҳуқуқи бўйича муддатларга оид талаблар Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозими, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолигига сайланаётган шахсларга нисбатан ҳам белгиланган. Унга кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, сайланиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолигига сайланаётганларга нисбатан эса сайлов куни йигирма беш ёшга тўлганлик ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшашлик талаб этилади. Бу талаблар ҳам ёш, ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшашнинг энг кам муддатларини белгилаб беради ва бу талабларни бажармаганлар сайловларда ўз номзодлари билан иштирок этишларига йўл қўйилмайди. Сайловларни ўтказиш сайлов эълон қилинган дақиқадан то овоз бериш натижаларини аниқлашга қадар бир нечта босқичларда амалга оширилади. Бу босқичлар сайлов жараёнларида ҳуқуқий ўзаро муносабатларнинг мураккаб тизимини ташкил этади, яъни унда сайловчилар, оммавий ахборот воситалари, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари ва сайловларни ўтказиш билан боғлиқ давлат органлари иштирокининг таъминланишини белгилайди. Хулоса қилиб шуни айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикасида сайлов ҳуқуқининг Конституция даражасида мустаҳкамлаб қўйилиши бу биринчи навбатда инсонлар хоҳишини амалга оширишнинг кафолатидир, қолаверса, ҳалқнинг эркинлиги - унинг ўз тақдирини ўзи белгилаши имконига эга эканлигининг гаровидир.Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судинингэксперти Б.Жамалов

19 Октябрь 2021

Болаларни асранг, одамлар!

Йўл бўйида қийғос очилмиш гулхайрининг оқ, қизил-нопармон гуллариқизчани доим ҳайратга соларди. Уларни қўлчалари билан сийпалаб, “яхшигуллар, чиройли гуллар”, дея пичирлаб суйиб эркалар эди.

1 Июнь 2021

Судьянинг лаёқатлилиги суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқининг кафолатидир

Судлар одил судловни амалга оширишда ва қарорлар қабул қилишда у ёки бу даражада ҳар қандай соҳадаги фуқаролар ва юридик шахсларнинг фаолиятига таъсир кўрсатишлари мумкин. Бунда эса судья томонидан қабул қилинадига қарор қонуний, адолатли ва асослантирилган бўлиши талаб этилади.

31 Май 2021

Ҳусн тўйда, одоб кунда керак !

Cуд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган туб ислоҳотлар судьяларга қатор ижтимоий ва моддий имтиёзлар бериши баробарида лавозимигаҳар жиҳатдан муносиб бўлишдек мажбурият ҳам юклайди. Чунки, жамоатчиликнинг суд ҳокимиятига бўлган ишончи судьянингпрофессионал салоҳиятидан ташқари профессионал маданиятига ҳам боғлиқ. Иккинчидан, судьялар доим жамоатчилик марказида бўлиб,уларга бўлган эътибор ижтимоий фаол бўлган бошқа касб эгаларидан кам эмас.

25 Май 2021

Судьялик улкан масъулият демакдир.

Судьяларнинг вазифаси ва масъулияти, жамиятда адолатни қарор топтиришдаги ўрни, инсон судья бўлиб ишлаши учун қандай талабларга жавоб бериши лозим, деган масала кишилик тараққиётининг барча даврида кенг жамиятчилик эътиборида бўлиб келган. Шунингдек, судьяларни танлаш масаласига ҳам ўта муҳим масала сифатида қараб келинган.

24 Май 2021

Судья- чуқур ҳуқуқий билим ҳам катта амалий кўникма эгаси бўлиши лозим.

Дарҳақиқат, одил судлов самарадорлиги судьяларнинг бой билим даражаси ва амалий кўникмаларига боғлиқлиги бугунги тараққиётимизнинг барча жабҳаларида демократик ўзгаришлар, жадал ислоҳотлар амалга оширилаётган шиддатли давримизда янада теранроқ намоён бўлмоқда. Албатта, бу ислоҳотлар жараёнида одил судловни амалга ошириш ваколати юкланган судьялар зиммасида улкан вазифалар мавжудлигидан далолатдир.

24 Май 2021
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech