Бўстонлиқда судьялар учун гендер тенглиги мавзусида тадбир бўлиб ўтмоқда
Тошкент вилоятининг сўлим Бўстонлиқ туманида “Гендер – тенглик ҳуқуқи” мавзусида судьялар учун семинар тренинг бўлиб ўтмоқда.
Уч кунга мўлжалланган тадбир USAID халқаро ташкилоти томонидан ҳамкорликда ташкил этилди.
Тадбирда туман ва вилоят даражасидаги судьялар, экспертлар ва Судьялар олий мактаби вакиллари иштирок этаётир. Мақсад гендер тенглиги бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, бу борадаги халқаро стандартлар билан яқиндан таништиришдир.