Суд тизимида гендер тенглиги ва қонун устуворлигини таъминлашда аёл судьяларнинг роли мавзуида конференция бўлиб ўтди
БМТ Бош Ассамблеясининг 2021 йил 28 апрелдаги 75/274-сонли резолюцияси билан “10 март – Халқаро аёл судьялар куни” деб белгиланган. 2022 йилнинг 14 март куни сана муносабати билан Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий Мажлис Сенати, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти билан ҳамкорликда “Суд соҳасидаги гендер тенглик ва ҳуқуқ устуворлигини таъминлашда аёл судьяларнинг роли” халқаро конференция ташкил этилди.
Халқаро конференция Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева ҳамда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори элчи Пьер фон Аркс жанобларининг қутлов сўзлари билан бошланди.
Тадбирда сўз олган Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова суд тизимида хотин-қизлар иштирокини ошириш зарурати Ўзбекистоннинг “Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида конвенция”, Пекин декларацияси ва Пекин ҳаракатлар платформаси бўйича мажбуриятларидан келиб чиқишига эътибор қаратди.
Шунингдек, конференция натижалари бўйича аёл судьялар ҳамжамияти бутун Ўзбекистон Республикаси одил судлов тизимига мурожаатнома йўллади.