Халқаро юристлар комиссияси ташкилоти билан ҳамкорликда Андижон вилоят судида “гендер ҳуқуқи масалалари. Халқаро стандартлар ва хорижий тажриба” мавзусида давра суҳбати бўлди

3 Март 2022 12:35 594 Чоп этиш

Андижон вилояти судида Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби вакиллари томонидан “Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда “Гендер ҳуқуқи масалалари. Халқаро стандартлар ва хорижий тажриба” мавзусида маърузалар, бу борада судьяларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Судьялар олий кенгаши билан ҳамкорликда тайёрланган “Халқаро ҳуқуқ нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши” номли амалий-услубий қўлланманинг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам маълумотлар берилди. Суд амалиётида юзага келадиган саволларга атрофлича жавоб берилган мазкур қўлланма судьяларнинг билим, малака ва тажрибасини оширишга ёрдам бериши алоҳида қайд этилди.

Инсон ҳақ-ҳуқуқларини, адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, жумладан, турли мамлакат фуқаролари билан боғлиқ низоларда Конвенция ҳамда халқаро ҳужжатларнинг ўрни муҳим. Хусусан, судлов жараёнида Минск шаҳрида имзоланган “Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида” ги, Кишинёв шаҳрида имзоланган “Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида” ги, “Бола ҳуқуқлари тўғрисида” ги Конвенциялар, “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси” ҳамда икки томонлама давлатлараро келишувларга мурожаат қилишга тўғри келади. 

Халқаро юристлар комиссияси ташкилотининг экспертлари ҳамкорлигида ўтказилган мулоқотда ҳудудда фаолият кўрсатаётган судьялар ва суд ходимлари билан одил судловни таъминлашга ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасига оид Конвенциялар ва халқаро ҳужжатларнинг аҳамияти ва амалиётда қўлланилиши юзасидан фикр алмашилди. Инсон ҳақ-ҳуқуқларини, адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, жумладан, турли мамлакат фуқаролари билан боғлиқ низоларда Конвенция ҳамда халқаро ҳужжатларнинг ўрни муҳим.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech