“Судьяликка талаблар: стресс, руҳий мувозанат, лидерлик ва мулоқот”
АҚШ Федерал суд маркази томонидан ўзбекистонлик судьялар учун “Судьяликка талаблар: стресс, руҳий мувозанат, лидерлик ва мулоқот” онлайн тренинг машғулотлари ўтказилади.
Бу ҳақда яқинда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, АҚШнинг Федерал суд маркази ва “Минтақавий мулоқот” халқаро ташкилотининг мамлакатимиздаги филиали вакиллари учрашувида келишиб олинганди.
Бугун онлайн тренинг биринчи машғулот бўлиб ўтди.
Машғулотлар саккизта сессиядан иборат бўлиб, жорий йилнинг 24 майига қадар давом этади.