Д И Қ Қ А Т, Д И Қ Қ А Т !
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши
суд органлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда блогерлар билан конструктив ҳамкорликни янги босқичга кўтариш ва ҳуқуқий тарғибот ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида
Т А Н Л О В
эълон қилади
Танловда ҳуқуқий мавзуга ихтисослашган оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар ўз ижодий ишлари билан қатнашишлари мумкин.
Ижодий ишлар мавзу долзарблиги, танқидларнинг холис ва асослиги ҳамда муаллифнинг касбий маҳоратдан келиб чиқиб, танлов ҳайъати аъзолари томонидан баҳоланади.
Ғолиблар 1, 2, 3-ўрин тарзида босма нашрлар, телерадио ва интернет йўналиши бўйича аниқланиб, Судьялар олий кенгашининг махсус совғаси билан тақдирланади.
Бундан ташқари ҳуқуқий тарғибот ишларида алоҳида фаоллик кўрсатаётган судьялар ва суд ходимларини рағбатлантириш мақсадида “Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси” номинацияси бўйича ҳам ғолиблар шу тариқа аниқланади ва тақдирланади.
Танловда иштирок этиш истагида бўлганлар жорий йилда чоп этилган (эфирга узатилган) ҳуқуқий мавзудаги материалларини (PDF шаклида ва тегишли ҳаволаларни кўрсатган ҳолда) шу йилнинг 5 декабрь санасигача “ТАНЛОВГА” номи билан қуйидаги электрон-манзилга юбориш сўралади: info@sjco.uz
Танловга тақдим этиладиган ижодий ишларга муаллифнинг фаолияти тўғрисида қисқача маълумот, паспорт нусхаси, яшаш манзили ва боғланиш телефонлари рақами илова қилиниши лозим.
Ғолибларнинг тақдирлаш маросими 2022 йил декабрининг охирги ўн кунлигида ўтказилади.
Қўшимча маълумот учун тел: (071) 215 73 15
Судьялар олий кенгаши