ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!
27-июн — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Судьялар олий кенгаши ҳамда Одил судлов академияси фаолиятини кенг ёритиб келаётган, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказишда фаоллик кўрсатган журналистлар ва блогерларни рағбатлантириш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар ўртасида ижодий танлов эълон қилинади.
Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
— Энг яхши мақола;
— Энг яхши видеолавҳа;
— Энг яхши радиоэшиттириш;
— Энг яхши телекўрсатув;
— Энг яхши интернет нашри материали;
— Энг яхши блогер материали.
Ҳар бир номинация бўйича биттадан ғолиб аниқланади.
Танловга қуйидаги мавзулардаги материаллар қабул қилинади:
— Суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар;
— Судьяларнинг мустақиллиги ва дахлсизлигини таъминлаш;
— Суд кадрларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
— Одил судловнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган жараёнлар;
— Судьялар олий кенгаши фаолияти;
— Одил судлов академияси фаолияти.
Танлов ғолиблари махсус комиссия томонидан аниқланади ҳамда диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Танловга тақдим этиладиган материаллар 2026-йил 22-июнга қадар "@Tanlov_2026_sud" телеграм манзилига юборилиши лозим.
Танлов низоми:
Батафсил маълумот учун: @Tanlov_2026_sud
Барча журналистлар, ижодкорлар ва блогерларни танловда фаол иштирок этишга чорлаймиз!
Энг муносиб материаллар эътироф этилади ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ва
Одил судлов академияси томонидан ўтказиладиган ижодий танлов тўғрисида
НИЗОМ
- Умумий қоидалар
- Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳамда Одил судлов академияси томонидан 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан журналистлар ва блогерлар ўртасида ўтказиладиган ижодий танловни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
- Танловнинг мақсади суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг ёритган, Судьялар олий кенгаши ҳамда Одил судлов академияси фаолиятини акс эттирган энг яхши медиа материалларни тайёрлаган журналистлар, блогерлар ва соҳа мутахассисларини рағбатлантиришдан иборат.
- Танлов иштирокчилари
- Танловда оммавий ахборот воситалари вакиллари, мустақил журналистлар, интернет нашрлари вакиллари, соҳа мутахассислари ҳамда блогерлар иштирок этишлари мумкин.
- Танлов номинациялари
- Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
- Энг яхши мақола;
- Энг яхши видеолавҳа;
- Энг яхши радиоэшиттириш;
- Энг яхши телекўрсатув;
- Энг яхши интернет нашри материали;
- Энг яхши блогер материали.
- Ҳар бир номинация бўйича биттадан ғолиб аниқланади.
- Танловга тақдим этиладиган материаллар
- Танловга қуйидаги мавзулардаги материаллар қабул қилинади:
- Суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар;
- Судьяларнинг мустақиллиги ва дахлсизлигини таъминлаш;
- Суд кадрларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
- Одил судловнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган жараёнлар;
- Судьялар олий кенгаши фаолияти;
- Одил судлов академияси фаолияти.
- Танловга тақдим этиладиган материаллар муаллиф томонидан яратилган бўлиши ҳамда амалдаги қонунчилик талабларига зид бўлмаслиги лозим.
- Материалларни қабул қилиш тартиби
- Танловда иштирок этиш истагини билдирган шахслар ўз материалларини махсус Телеграм-бот — ***** орқали юборадилар.
- Иштирокчи қуйидаги маълумотларни тақдим этади:
- фамилияси, исми ва шарифи;
- иш жойи (ёки фаолият тури);
- телефон рақами;
- танлов номинацияси;
- танлов материали (ҳавола ёки файл кўринишида).
- Материаллар 2026 йил 22 июнга қадар қабул қилинади.
- Танлов комиссияси
- Танлов материалларини баҳолаш учун 5 нафар аъзодан иборат комиссия тузилади.
- Комиссия таркиби:
- Судьялар олий кенгашининг 3 нафар вакили;
- Одил судлов академиясининг 2 нафар вакилидан иборат бўлади.
- Баҳолаш мезонлари
- Танлов материаллари қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
- мавзунинг долзарблиги;
- материалнинг мазмуни ва таҳлилий ёндашуви;
- суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг мазмун-моҳиятини ёритиш даражаси;
- холислик ва ишончлилик;
- ижодий ёндашув;
- аудиторияга таъсирчанлиги.
- Комиссиянинг ҳар бир аъзоси ҳар бир материални 5 баллик тизим асосида баҳолайди.
- Якуний натижа комиссия аъзолари томонидан берилган баллар йиғиндисига кўра аниқланади.
- Энг юқори балл тўплаган материал тегишли номинация бўйича ғолиб деб топилади.
- Баллар тенг келган тақдирда комиссия аъзоларининг якуний муҳокамаси ўтказилади ва очиқ овоз бериш орқали ғолиб аниқланади.
- Ғолибларни аниқлаш ва эълон қилиш
- Танлов якунларига кўра ғолиблар рўйхати шакллантирилади.
- Ғолиблар ҳақидаги маълумотлар Судьялар олий кенгаши ҳамда Одил судлов академиясининг расмий веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинади.
- Тақдирлаш
- Танлов ғолиблари 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ташкил этиладиган тантанали тадбирда диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
- Якуний қоидалар
- Танлов комиссиясининг қарори якуний ҳисобланади.
- Мазкур Низомда назарда тутилмаган масалалар комиссия томонидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳал этилади.
