ЭЪЛОН!
Қабул давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясининг Касбий қайта тайёрлаш курсларига 2026/2027-ўқув йили учун талабгорлардан ҳужжатлар қабул қилиш давом этмоқда.
Қуйидагилар Қайта тайёрлаш курсининг кириш синовларига қўйилмайди:
- жиноят содир этганликда айбланаётган;
- судланган ёки ўзига нисбатан жиноят иши реабилитация қилмайдиган асослар бўйича тугатилган;
- хорижий давлат фуқаролигига эга бўлган;
- суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб эътироф этилган;
- психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган;
- Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 9 ноябрдаги СОКҚ-374, 123-сон қарорига илова билан тасдиқланган рўйхатда келтирилган Одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлари бўлган;
- судьялик лавозимини эгаллашга монелик қиладиган бошқа ҳолатлар аниқланган шахслар.
2026 йил 3 июнь ҳолатига кўра, танловда қатнашиш учун жами 418 нафар талабгор ҳужжат топширди.
Уларнинг:
227 нафари жиноят ихтисослиги;
104 нафари фуқаролик ихтисослиги;
51 нафари иқтисодий ихтисослиги;
36 нафари маъмурий ихтисослиги бўйича.
Ҳудудлар кесими бўйича энг кўп ҳужжат топширган вилоят ва шаҳарлар:
⏺️Тошкент шаҳридан 72 нафар;
⏺️Самарқанд вилоятидан 51 нафар;
⏺️Наманган вилоятидан 44 нафар.
Ҳужжатлар қабул қилиниши 2026 йил 5 июнь соат 18:00 га қадар давом этади.
