СУДЬЯЛАР ДИҚҚАТИГА !
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қуйидаги бўш судьялик лавозимларига танлов эълон қилади.
Жиноят ишлари бўйича судларда:
Жиззах вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси
Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси
Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси
ЖИБ Сардоба туман судининг раиси
Фуқаролик ишлари бўйича судларида:
Қорақалпоғистон Республикаси судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси
Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси
ФИБ Марғилон туманлараро судининг раиси
Иқтисодий судларда:
Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси
Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг раиси
Маъмурий судларда:
Жиззах вилоят маъмурий судининг судьяси
Наманган вилоят маъмурий судининг судьяси
Фарғона вилоят маъмурий судининг судьяси
Тошкент вилоят маъмурий судининг судьяси
Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси
Изоҳ: Айни пайтда судьялик лавозимида ишлаб турган ва камида икки йиллик судьялик стажига эга бўлган номзодлар ариза билан жойлардаги Судьялар малака ҳайъатларига мурожаат қилишлари мумкин.
Ариза тақдим этишнинг охирги муддати: 2023 йил 9 июнь соат 18:00