Тадбирлар

Судьялар олий кенгашининг Қорақалпоғистондаги йиғилиши

Фарғонада водий вилоятлари судлари судьялари иштирокида   “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд тизимида коррупциянинг олдини олиш чора-тадбирлари” мавзусида семинар бўлиб ўтгани хабари берилганди. Судьялар олий кенгаши томонидан билан ўтказилган  шу мавзудаги тадбир куни кеча Нукусда ҳам ўтказилди. Онлайн шаклда ўтган тадбирда   Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида фаолият юритувчи судьялар ҳамда суд фахрийлари иштирок этишди. Жонли мулоқот тарзида ўтган тадбирда узундан узоқ маърузалар қилинмади. Айтилдики, кейинги йилларда судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш йўлида озмунча ишлар қилингани йўқ.  Судьяларнинг дахлсизлини реал таъминлашдан тортиб, ижтимоий муҳофазасигача, шунингдек, судьялик лавозимларига муносиб кадрларни танлаш ва тайинлашгача  муҳим амалга оширилди. Давлатимиз раҳбарининг  «Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (2020 йил, 7 декабрь) тизим фаолиятида янги саҳифа очган бўлса, яқинда қабул қилинган “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири тизимдаги ислоҳотларнинг ҳуқуқий  кафолати ҳисобланади.  Бундай катта ўзгаришлар тизим вакилларига қўйиладиган талабни  ошириши табиий. Янги таҳрирдаги қонунда  судьялар  зиммасига коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига ва одил судловни амалга ошириш бўйича  фаолиятга ғайриқонуний аралашишга уринишларга муросасиз муносабатда бўлиш алоҳида мажбурият сифатида юклатилди. Фуқароларнинг тақдири билан боғлиқ масалаларни ҳал қилувчи судларда адолатли қарорлар қабул қилиш, қонун устуворлигини таъминлашда холислик асосий мезон ҳисобланади. Тадбирда яна бир янгилик - судьялар фаолияти самарадорлигини очиқ ва шаффоф баҳолайдиган электрон рейтинг дастури ишлаб чиқилгани ва  уни амалиётга жорий чоралари кўрилаётгани ҳақида атрофлича маълумот берилди. Мазкур янги тартиб судьялар фаолияти самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлиши алоҳида қайд этилди. Тадбир якунида иштирокчилар қонун устуворлигини таъминлаш, суд тизимида очиқлик ва шаффофликни янада кенгроқ жорий қилиш, коррупция ҳолатларни барвақт бартараф этиш бўйича ўзаро фикр алмашилди. Тадбирдан кейин Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров  Нукусдаги Ўзбекистон Республикаси  Президентининг Халқ қабулхонасида  суд-ҳуқуқ масалалари бўйича фуқароларни қабул қилди.   Қабулда жами 65 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди. Уларнинг 24 таси бўйича тушунтиришлар берилди, 19 тасига  жойида ечим топилди. Яна 13 та мурожаат юқори инстанция судида кўриб чиқиладиган бўлди. Шунингдек, бир нафар шахсга тайинланган жазо енгилроғи билан алмаштирилиб, суд залидан озод қилинган бўлса, яна 24 нафар мурожаатчининг аризалари ўрганиб чиқиш учун қабул қилинди. Қисқаси, бирорта мурожаат рад этилмади, пировардида, қабулга келган уч нафар фуқаро мамлакат раҳбари номига ташаккурнома билдирди.

14 Август 2021 1734

Суд ҳокимияти ва ОАВ ўртасидаги муносабат халқаро экспертлар билан муҳокама қилинди.

Куни кеча Судялар олий кенгаши ташаббуси билан «Суд ҳокимияти ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги муносабат» мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. Судьялар олий кенгаши ва «Минтақавий мулоқот» халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорликда ўтказилган мазкур тадбирда суд ҳокимияти ва оммавий ахборот воситаларида ўртасидаги ҳамкорлик ва муносабатларнинг ҳуқуқий асоси, бу борада халқаро ҳуқуқий нормалар ҳамда хориж тажрибаси хусусида сўз юритилди. Тадбирда бир қатор халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари раҳбарлари, шунингдек АҚШ Суд институтининг директори Жереми Фогел, ЮНЕСКОнинг ОАВ билан алоқалари бўйича координатори Сабин Улле (Канада), ОАВ ҳуқуқи ва одоб-ахлоқини ўрганиш маркази директори Жейн Киртли(АҚШ) ва бошқа кўплаб нуфузли халқаро экспертлар иштирок этди. Улар ўз тажрибалари ва дунё миқёсида суд жараёнидаги шаффофликлар, очиқ судлар қай маънода манфаатли эканлилиги тўғрисида қизғин фикрларини билдириб ўтдилар. Экспертлар фикрига кўра, бугунги жамият тараққиётини очиқлик ва шаффофликсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бугунги кун шиддати суд тизими ходимлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасидаги конструктив мулоқотлар самарадорлигини янада оширишни тақозо қилмоқда. Бу жараёнда суд ҳокимияти вакилларининг жамоатчилик билан ишлаш кўникмаларини янада шакллантириш қанчалик муҳим бўлса, оммавий ахборот воситалари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳам шунчалик муҳимдир. ОАВ вакиллари суд жараёнини ёритишни мақсад қилар экан, аввало улар ахборотларни саралаш маданиятини ўзлаштиришлари керак бўлади. Журналистлар ва блогерлар иштирок этган суд жараёнлари нотўғри талқин этилмаслиги, улар тарқатган матиреал жамият ва давлат обрўсига путур етказмаслиги таъкидлаб ўтилди. «Судяларнинг якуний қарор қабул қилиши бу алоҳида жараён. Тўғри улар кўриб чиқилган иш бўйича якуний қарор қабул қилиш қилиши ёпиқ ҳолда, алоҳида бир хонада бўлиб ўтади. Бироқ улар нимага асосланган ҳолда бу каби ҳукм чиқарганликларини тушунтириб беришлари ҳам судларнинг шаффофлигидандир», — дейди АҚШ Суд институтининг директори Жереми Фогел. Бунда судьялар ва журналистлар ўртасида конструктив мулоқот ўрнатиш, амалий ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади. Тадбирда иштирок этган халқаро экпертлар суд ҳокимияти ва оммавий ахборот воситалари ўртасида муносабатни тартибга солувчи халқаро ҳужжатлар мазмун-моҳияти, суд ишларини ёритиш бўйича хориж тажрибаси, муаммо ва ечимлар хусусида маърузалар қилди. Давра суҳбатида судлар фаолияти ёритилишида суд мустақиллиги ва судьялар дахлсизлиги, инсон шаъни ва қадр-қиммати, жисмионий ва юридик шахсларнинг ишчанлик обрўси муҳофазасига оид масалалар кенг муҳокама қилинди.

8 Май 2021 2812
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech