Бўш судьялик лавозимларига танлов

Э Ъ Л О Н

 

        Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги, “Ўзбекисон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги, шунингдек Судьялар олий кенгаши регламентига мувофиқ  қуйидаги бўш бўлган судьялик лавозимларига ҳужжатар қабул қилиниши бошланганини маълум қилади.

  1. Бўш бўлган вилоят судлари судьяси лавозимлари:

Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси (1 та)

Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси (2 та)

Бухоро вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси (1 та)

Вилоят суди судьяси лавозимига номзодларга талаблар:

Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 67-моддаси талабларига жавоб берадиган, юридик ихтисослик бўйича камида ўн йиллик иш стажига, шу жумладан, қоида тариқасида, судья сифатида камида икки йиллик иш стажига эга бўлган шахс Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг, вилоят, Тошкент шаҳар судининг, вилоят, Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси бўлиши мумкин.

Амалда фаолият кўрсатаётган судьялар қуйидаги ҳужжатларни малака ҳайъатига тақдим этади:

судьянинг Кенгаш раиси номига ёзган аризаси;

судья аризасида кўрсатган асосларни тасдиқловчи ҳужжатлар;

судья томонидан охирги икки йиллик фаолияти тўғрисида маълумот-тавсифнома;

уч нафар судьялардан фикрномалар.

Муқаддам судьялик лавозимида ишлаган номзодлар қуйидаги ҳужжатларни малака ҳайъатига тақдим этади:

Кенгаш раиси номига ариза;

паспорт нусхаси;

охирги уч йил давомида бажарилган ишлар тўғрисида иш жойидан маълумот-тавсифнома;

тавсифнома;

камида уч кишидан, қоида тариқасида, юқори малакали судьялардан фикрномалар;

3,5х4,5 ўлчамдаги иккита фотосурат;

номзод томонидан шахсан тўлдирилган сўровнома ва таржимаи ҳол;

меҳнат дафтарчасининг нусхаси;

Кенгаш томонидан белгиланган намунадаги шахсий варақа (объективка) ва яқин қариндошлари (номзод ва унинг турмуш ўртоғининг ота-онаси, ака-ука ва опа-сингиллари, шунингдек номзоднинг фарзандлари) тўғрисидаги маълумотнома, шу жумладан электрон шаклда;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклдаги одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар йўқлиги ҳақидаги ҳужжат.

  1. Бўш бўлган туманлараро, туман (шаҳар) судларининг судьяси лавозимлари:

Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро суди судьяси (1та)

Бухоро шаҳар жиноят ишлари бўйича судининг судьяси (1та)

Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси (1та)

Нукус туманлараро иқтисодий судининг судьяси (2 та)

Туманлараро, туман (шаҳар) судининг судьяси лавозимига номзодларга  талаблар:

Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 67-моддаси талабларига жавоб берадиган, ўттиз беш ёшга тўлган ва юридик ихтисослик бўйича камида етти йиллик иш стажига эга бўлган шахс туманлараро, туман, шаҳар судининг, ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси бўлиши мумкин.

Номзод қуйидаги ҳужжатларни малака ҳайъатига тақдим этади:

ариза;

паспорт (ID) нусхаси;

охирги уч йил давомида бажарилган ишлар тўғрисида иш жойидан маълумот;

тавсифнома;

камида уч кишидан, қоида тариқасида, юқори малакали судьялардан фикрнома;

3,5х4,5 ўлчамдаги иккита фотосурат;

номзод томонидан шахсан тўлдирилган сўровнома ва таржимаи ҳол;

меҳнат дафтарчасининг нусхаси;

Кенгаш томонидан белгиланган намунадаги шахсий варақа (объективка) ва яқин қариндошлари (номзод ва унинг турмуш ўртоғининг ота-онаси, ака-ука ва опа-сингиллари, шунингдек номзоднинг фарзандлари) тўғрисидаги маълумотнома, шу жумладан электрон шаклда;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклдаги одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар йўқлиги ҳақидаги ҳужжат;

Одил судлов академиясини тамомлаганлиги ҳақидаги диплом, бундан мажбурий тартибда ўқиш мажбурияти бўлмаган шахслар ва муқаддам судья сифатида фаолият кўрсатган номзодлар истисно.

  1. Бўш бўлган туманлараро, туман (шаҳар) судининг раиси, раис ўринбосари лавозимлари:

Наманган шаҳар жиноят ишлари бўйича судининг раиси;

Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг раиси;

Самарқанд туманлараро иқтисодий суди раисининг ўринбосари.

Амалда фаолият кўрсатаётган судья номзод қуйидаги ҳужжатларни малака ҳайъатига тақдим этади:

судьянинг Кенгаш раиси номига ёзган аризаси;

судья аризасида кўрсатган асосларни тасдиқловчи ҳужжатлар;

судья томонидан охирги икки йиллик фаолияти тўғрисида маълумот-тавсифнома;

уч нафар судьялардан фикрнома.

Муқаддам судьялик лавозимида ишлаган номзодлар қуйидаги ҳужжатларни малака ҳайъатига тақдим этади:ариза;

паспорт (ID) нусхаси;

охирги уч йил давомида бажарилган ишлар тўғрисида иш жойидан маълумот;

тавсифнома;

камида уч кишидан, қоида тариқасида, юқори малакали судьялардан фикрнома;

3,5х4,5 ўлчамдаги иккита фотосурат;

номзод томонидан шахсан тўлдирилган сўровнома ва таржимаи ҳол;

меҳнат дафтарчасининг нусхаси;

Кенгаш томонидан белгиланган намунадаги шахсий варақа (объективка) ва яқин қариндошлари (номзод ва унинг турмуш ўртоғининг ота-онаси, ака-ука ва опа-сингиллари, шунингдек номзоднинг фарзандлари) тўғрисидаги маълумотнома, шу жумладан электрон шаклда;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклдаги одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар йўқлиги ҳақидаги ҳужжат;

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech