Мавжуд бўш иш ўринлари

  • Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига юқори малакали мутахассисларни ишга қабул қилиш

ТАЛАБЛАРИ

  

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига юқори малакали мутахассислар танлов асосида ишга қабул қилинади.

 

Танловда олий маълумотли,  юридик ихтисослик бўйича камида 5 йил стажга эга, компьютер билан ишлаш малакасига эга бўлган шахс қатнашиши мумкин.

Номзоднинг чет тилларини билиш қобилияти қўшимча равишда рағбатлантирилади.

 

Танлов бўйича номзодни ишга қабул қилиш тегишли комиссия суҳбати натижасига кўра амалга оширилади.

 

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар Судьялар олий кенгашининг info@sjco.uz электрон почтасига қуйидаги ҳужжатларни юборишлари лозим:

 

  1. ариза (яшаш манзили ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда);
  2. маълумотнома (объективка);
  3. диплом нусхаси;
  4. паспорт нусхаси;
  5. меҳнат дафтарчасининг нусхаси;
  6. Иш жойидан тавсифнома ва бошқа ҳужжатлар (сертификат ва ҳ.к.).
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech