Қайта тайёрлов курслари якунланди

24 Июнь 2025 12:54 1110 Чоп этиш

Судьялар олий кенгаши  қарори билан туманлараро, туман (шаҳар) суди раиси ва раис ўринбосари лавозимларига номзодлар захирасига  қабул қилинган судьяларнинг навбатдаги гуруҳи учун икки ойлик қайта тайёрлов курслари бошлангани хабари берилганди.

Куни кеча ўқув курслари якунланиб, тест ва ҳимоя имтиҳонларидан муваффақиятли ўтганларга тегишли сертификат топширилди.

Эслатиб ўтамиз, раҳбар судьялик лавозимига номзодлар юқори рейтинг кўрсатичларидан ташқари фаоллик, ташаббускорлик ва бошқарув қобилияти сифатлари бўйича тест асосида танланиб, икки ойлик қайта тайёрлов курсига жалб этилади.

 Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан жорий қилинган ушбу тартибга кўра, номзодлар заҳирасига киритилган судьялар суд бошқарувини самарали ташкил этиш, ташаббускорлик, вазифаларни аниқ белгилаш, вақтни бошқариш, муайян муаммоларга ўз вақтида ечим топиш, жамоатчилик билан очиқ мулоқотлар ўтказиш каби кўникмаларни шакллантиришга оид назарий ва амалий машғулотларда иштирок этиши ва якуний имтиҳонлардан (жумладан, тест синовларидан) муваффақиятли ўтиши  белгиланган.

Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабида бўлиб ўтган ўқув жараёнлари  Судьялар олий кенгаши ва Олий суд судьялари, ҳуқуқшунос олимлар, малакали психологлар ва катта тажрибага эга суд фахрийлари томонидан олиб борилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech