Ўн беш нафар судья ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига тайинланди
Бугун Судьялар олий кенгаши ва Судьялар олий малака ҳайъатининг судьялик лавозимларига танлаш ва тайинлашга доир очиқ танлов шаклидаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Муҳокамалар якунида ваколат муддати якунига етган ўн беш нафар судья ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги ўн йилик муддатига тайинланди. Шунингдек, Қарши туманлараро маъмурий суди икки нафар судьясининг иш жойи ўзгарди.
Судьялар олий кенгаши қарори билан:
Ҳайитов Ойбек Ҳақбердиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Рахимов Акрам Полвонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар судининг раиси лавозимига;
Авезов Хамид Машарибович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман судининг раиси лавозимига;
Хайитов Фарҳод Адхамович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Паркент туман судининг раиси лавозимига;
Назиров Шерзод Эркинжанович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Сафаров Мирмухсин Миркомилович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судининг тергов судьяси лавозимига;
Абдушукуров Фарход Закирович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг судьяси лавозимига;
Шарипова Лайло Исмоиловна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Маткаримов Хотамжон Куронбаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг раиси лавозимига;
Зияева Нодира Эркиновна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Абдукадирова Садоқатхон Абдукаримовна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг раиси лавозимига;
Мамаюсупов Жасурбек Боходирович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимига;
Бобоназаров Жахонгир Нуралиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Мусаханова Мохира Алиакбаровна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Холмонов Боходир Мухиддинович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Шунингдек:
Умирзаков Зохид Жозилбоевич – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қарши туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод этилди;
Самандаров Учқун Уктамович – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қарши туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.