Танловдан кейинги тайинловлар
Бугун Судьялар олий кенгаши ва Судьялар олий малака ҳайъатининг очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Муҳокамалар якунида қабул қилинган қарорларга кўра, уч нафар судья ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига, саккиз нафари ваколати муддати даврига қайта тайинланди.
Хусусан:
Курбонов Акмал Абдишукурович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг раиси лавозимига;
Кариев Алимджан Давранджанович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Джураев Нуриддин Салайдинович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Жиззах вилояти Жиззах туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Шунингдек:
Қурбонов Завқий Ибодиллоевич – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Бухоро туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;
Тожиев Жўрабек Мухторович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Қоравулбозор туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Равшанов Зариф Чориевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Бўка туман судининг тергов судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судининг тергов судьяси лавозимидан озод қилинди;
Рўзиева Азиза Авазовна – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти Навоий туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Самиев Бахтиёр Тешаевич – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилояти Бухоро туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Соатов Уткирбек Эшназарович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Суяров Алибек Норбекович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти Самарқанд туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Ниёзов Яшин Комилжонович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди.
Бундан ташқари:
Сафаров Аскар Юсуповични Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига тайинлаш ва шу муносабат билан жиноят ишлари бўйича Амударё туман судининг раиси лавозимидан озод этиш мақсадга мувофиқ деб топилди ва шу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдимнома киритилди.