Навбатдаги амалий-семинар бўлиб ўтди
Судьялар олий кенгаши, Олий суд ва Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳамкорлигида маъмурий судлар фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан жорий этилаётган янги институтлар, уларни амалиётда қўллашга доир навбатдаги амалий-семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда маъмурий судлар судьяларидан ташқари адлия, прокуратура, ички ишлар, солиқ ва божхона органлари вакиллари, маҳаллий ҳокимият, давлат ва нодавлат идралари мутасаддилари ҳам иштирок этди.
Қизғин муҳокамалар билан ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги “Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан оммавий-ҳуқуқий муносабатлар, уларни судларда кўриб чиқилиши билан боғлиқ янги тартиб ва талаблар ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, оммавий-ҳуқуқий низоларни судга ҳал этиш механизмларини такомиллаштириш, маъмурий судлар қарорлари ижроси бўйича қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан фикр алмашилди.