Судьялар корпуси аъзолари яна 13 нафарга кўпайди
Бугун Судьялар олий кенгашининг судьялик лавозимларига танлаш ва тайинлашга доир очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабини муваффақиятли битирган яна бир гуруҳ номзодларни муқобиллик асосида судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.
Муҳокамалар якунида 13 нафар номзод илк бор судьялик лавозимига тайинланди.
Судьялар олий кенгаши қарори билан:
Расулов Хуршид Ғайратович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Марипжонов Умиджон – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Алохонов Анвар Мухторхонович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Маматқулов Авазбек Хасанбоевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Бўстон туман судининг раиси лавозимига;
Рахимов Нурбек Нутфуллоевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Вобкент туман судининг раиси лавозимига;
Авезов Жалол Норқулович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг судьяси лавозимига;
Пирматов Комил Каримбоевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг раиси лавозимига;
Хўжамбердиева Мохинабону Шухратовна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти Избоскан туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;
Мамадалиева Махфуза Луқмонжоновна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;
Ибрагимов Жасур Шодмонович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;
Жамилов Отабек Рашидович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Бухоро вилояти Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;
Бурхонова Шахноза Зарифовна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;
Умурзоқов Зокиржон Бахтиёрович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Самарқанд вилояти Самарқанд туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Шунингдек:
Бисенова Гулистан Онгарбаевнани судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига жиноят ишлари бўйича Нукус туман судининг раиси лавозимига;
Балтабаев Жасурбек Нуруллаевични судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига жиноят ишлари бўйича Амударё туман судининг раиси лавозимига тайинлаш мақсадга мувофиқ деб топилиб, шу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдимномалар киритилди.