Танлов давом этмоқда

4 Август 2025 20:53 4093 Чоп этиш

Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабини муваффақиятли битирган номзодларни судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинлаш масаласи кўриб чиқилиши давом этмоқда.

Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги йиғилишида яна етти нафар номзод судьялар ҳамжамияти аъзолигига қабул қилинди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Юсупов Хуршид Абдурашитович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Каримов Шохрух Шавкатович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман судининг судьяси лавозимига;

Таджибаева Раъно Эргашевна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Абулқосимова Ситора Абдулкосимовна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Юлдашева Навбахор Эргашевна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Шовот туман судининг раиси лавозимига;

Сапаев Хамрабек Рахимберганович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман судининг раиси лавозимига;

Усманов Иномжон Исломбаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Урганч туман судининг раиси лавозимига тайинланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech