РАСМИЙ АХБОРОТ

15 Август 2025 15:38 1777 Чоп этиш

Фарғоналик Й. Исмоилов жорий йил 14 август куни “YouTube” видеохостингидаги каналда ҳиссиётли чиқиш қилиб, турли салбий фикрлар билдириши баробарида муайян ҳолатлар бўйича суд тизими мутасаддиларидан талаб қилган изоҳи юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Бугун – 15 август куни Й. Исмоилов Қўқон шаҳрида Судьялар олий кенгаши судьялари  ва Фарғона вилоят суди раиси ўринбосари томонидан қабул қилинди. Қабулда мурожаатчи ўзига нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича Учкўприк туман судининг ҳукми ва мазкур ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган вилоят судининг ажрими, шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро суди ҳал қилув қароридан норозилигини билдирди.

 Ҳар икки ҳолат юзасидан мурожаатчига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Хусусан, суд қарорларига фақат юқори суд инстанцияси ҳуқуқий баҳо бериши мумкинлиги, бунинг учун шикоят бериш ва унинг процессул тартиблари  тушунтирилди.

Қўшимча қилиндики, ижтимоий тармоқдаги ҳиссиётли чиқишлар суд қарорларини юқори суд инстанциясида кўрилишига асос бўлмайди.

Амалдаги процессуал қонунчилик талабига кўра, иш юқори суд инстанциясида кўрилиши учун тегишли тартибда (апелляция, кассация ёки тафтиш тартибида) шикоят, прокурор протест киритиши талаб этилади.

 

Судьялар олий кенгаши

матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech