Одил судлов академияси: кириш танловининг илк босқичи бўлиб ўтди

25 Август 2025 17:47 2040 Чоп этиш

Мамлакатимизда изчил амалга ошириб келинаётган суд ислоҳотларида суд тизими учун cуд тизими учун ҳар томонлама етук, замонавий билим ва зарур касбий кўникмаларга эга юқори малакали кадрлар тайёрлаш устувор аҳамият касб этади. Куни кеча давлатимиз раҳбаринингОдил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борда амалга  амалга оширилаётган ишларнинг узвий давомидир.

Суд тизими учун юқори малакали ҳуқуқшунос кадрлар тайёрлаш тизимини халқаро стандартлар асосида янада такомиллаштириш, таълим, илм-фан ва амалиёт узвийлигини таъминлаш орқали профессионал судьялар корпусини шакллантириш мақсадида қабул қилинган мазкур фармон билан Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби негизида Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси  ташкил этилди.

Фармон билан Одил судлов академиясининг касбий қайта тайёрлаш курсларига қабул тартиблари белгиланган бўлиб, психологик, чет тиллари ва суд ихтисослигидан тест синовларидан ўтказиш ҳамда ёзма имтиҳон ва якка тартибдаги суҳбатдан иборат танлов орқали амалга оширилади.

Бугун Академиянинг 2025/2026 ўқув йили учун касбий қайта тайёрлаш курсига кириш танловининг якка тартибда суҳбат босқичи бўлиб ўтди.

Очиқлик ва шаффофлигини таъминлаш учун махсус мониторинг орқали суҳбат жараёнларини кузатиш имконияти яратилди.

Талабгорларнинг дунёқараши, салоҳияти, маънавий-ахлоқий қирралари, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, юриспруденцияга оид таълимотлар ва қоидалар ҳамда ихтисосликка оид қонунчиликдан хабардорлигини аниқлаш мақсадида жорий этилган танловнинг ушбу босқичи идоралараро комиссия аъзолари томонидан ўтказилди. Идоралараро комиссия таркиби Судьялар олий кенгаши томонидан шакллантирилган бўлиб, унинг таркибидан сенатор ва депутатлар, ҳуқуқшунос олимлар, Конституциявий суд аъзолари, тажрибали судьялар ҳамда жамоатчилик вакиллари ўрин олинган.

Одил судлов академияси касбий қайта тайёрлаш курсига  (2025/2026 ўқув йили учун)  тўртта (жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқ) суд ихтисосликлари бўйича жами 114 та қабул квотаси белгиланган.  

Судьялар олий кенгаши томонидан, фармонда белгиланганидек, талабгорларнинг касбга муносиблиги комплекс ўрганилганидан сўнг  уларнинг 445 нафарига (73 нафари хотин-қизлар) кириш танловларида иштирок этишга рухсат этилган.

Фармоннинг яна бир аҳамияти шундаки, унга мувофиқ, академияга қабул қилишда номзодларнинг муайян тоифаларига республиканинг бошқа олий таълим ташкилотларига кириш учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилмайди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech