Мустақиллик – ҳуқуқ ва масъулият демакдир
Бугун Ватан истиқлолининг 34 йиллиги муносабати билан суд тизими мутасаддилари бошчилигида катта тантанали тадбир бўлиб ўтди. Бундай тадбирларда тарих эсга олинади, зеро, “мозийға қараб иш кўрмак хайрликдур!” (Абдулла Қодирий) дейдилар, бунинг ҳикмати шуки, тарих – кўзгу, унга қараб, мустақиллик қанчалар улуғ неъмат экани, уни мустаҳкамлаш ва асраб-авайлаш юртнинг ҳар бир фуқароси учун шарафли бурчлиги англанади, ҳис этилади. “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деган эзгу ғоя мазмуни шунда.
Шундан келиб чиқиб, тадбирда мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлари алоҳида таъкидланиб, айни жараёнида суд ҳокимияти мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, судьялар дахлсизлиги кафолатларини кучайтиш, суд тизими учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш орқали профессионал судьялар корпусини шакллантириш устувор аҳамиятга касб этаётгани ҳақли равишда эътироф этилди. айтилдики, бундан пировард мақсад битта: “Инсон қадри учун” ғояси асосида чинакам ва мустаҳкам “Адолат қўрғони” барпо этишдир.
“Мустақиллик – ҳуқуқ демакдир” деган гап тўғри, бугунги тадбир Ватан мадҳияси билан бошлаганининг ўзи мамлакат суверенитети ва суверен ҳуқуқининг энг бирламчи ва энг муҳим ифодасидир. Суд ҳокимияти мустақиллиги замирида эса мамлакат суверенитетининг яна бир ифодаси бўлган Конституция ва унда ўз ифодасини топган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини суд орқали самарали ҳимоя қилиш белгиланган. Чунки, юрт тинчлиги, мамлакат тараққиёти ижтимоий адолат барқарор таъминланишига ҳам боғлиқдир. Бундай масъулиятли ва шарафли вазифа эса суд тизими вакилларига чекига тушган. Шундай экан, ҳуқуқ бор жойда, масъулият ҳам мавжуд. Демак, мустақиллик том маънода ҳуқуқ ва масъулият, демакдир.
Эътиборлиси, зиммасидаги масъулиятли вазифани сидқидилдан адо этиб келаётганлар айнан мустақиллик байрамида алоҳида эътироф этилиши яхши анъанага айланган.
Бу йил Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди.
Мукофотланганлар орасида судьялар ҳамжамиятининг вакиллари ҳам бўлиб, тадбирда Олий суд судьяси Ибрагим Таджиевга “Содиқ хизматлари учун” медали, Навоий вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Рохила Худайбердиева ҳамда Андижон туманлараро иқтисодий суди раиси Сардорбек Рустамовга “Шуҳрат” медаллари тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, байрам муносабати билан Судьялар олий кенгаши ва Олий суд томонидан тизимда узоқ йиллар самарали фаолият кўрсатган бир гуруҳ фахрийлар, алоҳида намуна кўрсатаётган судьялар ва суд ходимларига “Суд фахрийси”, “Бенуқсон хизмати учун” кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ҳамда эсдалик совғаларига муносиб кўрилганди. Тадбирда ушбу эътирофлар ҳам ўз эгаларига мамнуният билан топширилди.