Жойларда психологик тест босқичи бўлиб ўтмоқда

29 Август 2025 00:12 1379 Чоп этиш

 28-29 август кунлари Одил судлов академияси касбий қайта тайёрлаш курсларига (2025/2026 ўқув йили) кириш танловининг психологик тест босқичи бўлиб ўтиши хабари берилганди.

Талабгорларга қулайлик яратиш мақсадида тўртта минтақада ўтказилиши кўзда тутилган ушбу босқич бугун Фарғона (Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида истиқомат қилувчи талабгарлар учун) ва Самарқанд (Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида истимоқат қилувчи талабгорлар учун) шаҳарларида бўлиб ўтди.

29 август куни соат 09.00.да Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида домий истиқомат қилувчи талабгорлар учун Нукус шаҳрида (Ислом Каримов кўчаси 122, Қорақалпоғистон Республикаси суди биноси);

 Сирдарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида доимий истиқомат қилувчи талабгорлар учун пойтахтнинг Чупонота кўчаси 6-манзилда (собиқ Судьялар олий мактаби, айни пайтда Одил судлов академияси биноси) бошланади.

Эслатиб ўтилади: психологик тест Судьялар олий кенгашининг 2021 йил 6 майдаги 1543-сонли қарори билан тасдиқланган “Судьялик лавозимларига номзодлар ва судьяларнинг касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи психологик тест тизими тўғрисида”ги Тартиб асосида ўтказилади.

Психологик ҳолати қониқарсиз деб топилган ёки психологик тестдан ўтишдан бош тортган талабгорлар кириш синовларидан ўтмаган, деб ҳисобланади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech