Танловдан кейинги тайинловлар
Хабар берилганидек, бугун судьялик лавозимларига танлаш ва тайинлашга доир навбатдаги очиқ танлов шаклидаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Қисқа танаффус билан салкам етти соат давом этган танловда тавсия этилган ҳар бир номзоднинг фаолияти таҳлили, рейтинг кўрсатгичлари ва билим даражаси батафсил муҳокама қилиниб, коллегиал тўхтамга келинди.
Судьялар олий кенгашининг тегишли қарорларига мувофиқ:
Эргашев Отабек Акбутаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Қурбонов Шухратжон Шавкатжонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Наманган вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Турдиев Бехзодбек Фазлидинович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Жуманов Ойбек Кенжаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Олимов Давронбек Эркинович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман судининг раиси лавозимига;
Анаров Фуркат Шухратович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Бойқораев Рустамжон Мухаммадович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Ахмадалиев Кахрамон Кадирович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Хўжаобод туман судининг тергов судьяси лавозимига;
Мирзакаримова Нигорахон Ибрагимовна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Нуралиева Зулфия Алишеровна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Шунингдек:
Каримов Сарвар Хасанович – судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Садиков Осим Адилович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига тайинланди.
Бундан ташқари:
Мамарайимов Илхом Мамарахимович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди;
Исаров Кахрамон Ирисалиевич – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Чиноз туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар судининг раиси лавозимидан озод этилди;
Арсланов Жахонгир Юлдашович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Нуробод туман судининг раиси лавозимидан озод этилди;
Аллаев Одил Неъматович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Тойлоқ туман судининг раиси лавозимидан озод этилди;
Қодиров Самаджон Адхамжанович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг раиси лавозимидан озод этилди;
Жаббаров Иброхим Султонмуратович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман судининг раиси лавозимидан озод этилди;
Мустафаев Бахтиёр Улашович – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод этилди;
Абдуллаев Бобур Махмудович – судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод этилди.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати