Навбатдаги семинар-тренинг Сурхондарёда бўлиб ўтмоқда

3 Ноябрь 2025 14:16 148 Чоп этиш

Кибержиноятчилик билан боғлиқ қилмишлар, уларни фош этиш, бу борада одил судловни амалга ошириш бугуннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади.  Шундан келиб чиқиб, Одил судлов ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиялари ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан бирга жойларда ихтисослаштирилган семинар-тренинглар ташкил қилиниб келинмоқда.

Водий вилоятлари ва пойтахт судларининг жиноят ишлари бўйича судьялари иштирокида муваффақиятли ўтказилган семинар-тренингнинг узвий давоми бугун Сурхондарёнинг Термез шаҳрида  бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда халқаро илғор тажрибалар, инсон ҳуқуқлари стандартлари асосида кибержиноятларни тергов қилишнинг техник, ҳуқуқий ва процессуал жиҳатлари, судлар томонидан рақамли далилларга ҳуқуқий баҳо бериш ва малакалашнинг хос хусусиятлари, амалиётда юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ва уларнинг ҳуқуқий ечимлари тўғрисида сўз юритилмоқда.  Шунингдек, кибержиноятларни олдини олиш, халқаро ҳамкорлик доирасида рақамли далиллар алмашинувининг ҳуқуқий асослари ҳақида ҳам фикр алмашилмоқда.

Термезда ўтаётган семинар-тренинг эртага якунланди ва кейингиси Қашқадарё вилояти судлари судьялари учун Қаршида ўтказилиши кўзда тутилган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech