Айрим туман, шаҳар ва туманлараро судларнинг раислари ўзгарди ва бошқа тайинловлар

13 Ноябрь 2025 22:18 7991 Чоп этиш

Хабар қилинганидек, бугун Судьялар олий кенгаши ва Судьялар олий малака ҳайъатининг навбатдаги судьялик лавозимларига танлаш ва тайинлашга доир очиқ танлов шаклидаги қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан кечган жиддий муҳокамалар якунида тегишли қарорлар қабул қилинди. 

Бунинг натижасида айрим туман, шаҳар ва туманлараро судларнинг раислари ўзгарди, шунингдек 2 нафар судья ушбу лавозимда бўлишнинг муддатсиз даврига, 5 нафари навбатдаги ўн йиллик муддатига лойиқ кўрилган бўлса,  23 нафари ваколати муддати даврига қайта тайинланди.

Хусусан:

Шарипова Наргиза Адхамовна ‒ судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг судьяси лавозимига;

Жураев Иброхим Холмаматович ‒ судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Андижон вилояти Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;

Эсанов Джахонгир Хашимович ‒ судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Урмонов Мухаммаджон Каримович ‒ судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Каримов Шукуржон Каримович ‒ судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг тергов Cудьяси лавозимига тайинланди.

Шунингдек:

Марахимов Музаффаржон Мирзарахмонович ‒ судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, шундан беш йил муддатга Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг раиси лавозимига тайинланди;

Парпиев Нозимжон Козимович ‒ судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, шундан беш йил муддатга Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон туман судининг раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман судининг раиси лавозимидан озод этилди.

Бундан ташқари:

Эргашев Беҳзод Хурсанович ‒ судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман судининг раиси лавозимидан озод этилди;

Вахобов Тохиржон Зафарович ‒ судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Сўх туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод этилди;

Хабибуллаев Азамат Анварович ‒ судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод этилди;

Миножиддинов Абдурасул Баходирович ‒ судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Бувайда туман судининг раиси лавозимидан озод этилди;

Мирзаабдуллаев Умаржон Тўлқинбоевич ‒ судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Избоскан туман судининг тергов судьяси лавозимидан озод этилди;

Мирзакаримов Шухратбек Иброхимович ‒ судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Избоскан туман судининг тергов судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг тергов судьяси лавозимидан озод этилди;

Касимова Наргиза Абдурахимовна ‒ судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод этилди;

Очилов Хасан Рашидович ‒ судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг судьяси лавозимидан озод этилди;

Сапаров Рамиз Нурмухаммадиевич ‒ судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро судининг раиси лавозимидан озод этилди;

Намозов Алишер Муқумович ‒ судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод этилди;

Шамсиидинов Нурилло Насирдин ўғли ‒ судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод этилди;

Одашев Абдуллажон Одилжонович ‒ судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод этилди;

Каюмов Хамиджон Журакулович ‒ судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг раиси лавозимидан озод этилди;

Саидмуратов Баходир Бахтиёрович ‒ судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод этилди;

Рахматов Аббос Авазбекович ‒ судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Бойсун туман судининг раиси лавозимидан озод этилди;

Алиев Умиджон Хакимович ‒ судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод этилди;

Максудов Алишер Максуд-ўғли ‒ судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод этилди;

Шерматов Акмал Пўлатжон ўғли ‒ судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Кудратов Аброр Хамидуллаевич ‒ судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти Гулистон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.

Тилавов Джамшид Шавкатович ‒ беш йиллик муддатга Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг раиси лавозимига тайинланди.

Яна:

Эргашев Ғайрат Шавкатович ‒ судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимига;

Мирзакиров Шухрат Миршохидович ‒ судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Бувайда туман судининг раиси лавозимига;

Мадумаров Шерзод Мамасиддиқович ‒ судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди.

Маълумот учун: юқоридаги тайинловлардан ташқари -  Урумбаэв Бахтияр Нагметовични судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Қораўзак туман судининг раиси лавозимига тайинлаш мақсадга мувофиқ деб топилиб, бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдимнома киритилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech