Тўрт нафар номзод илк бор судьялик лавозимига тайинланди

13 Ноябрь 2025 22:51 3446 Чоп этиш

Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги йиғилишида бир неча нафар номзодларни судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинлашга доир масала ҳам кўриб чиқилди. Муқобиллик асосида кечган жараён якунида тўрт нафар номзод судьялик лавозимига муносиб деб топилди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Исомов Шоҳжаҳон Музафарович ‒ судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сирдарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Мардиева Умида Алишеровна ‒ судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Рахмонов Йўлбарс Абдувахоб ўғли ‒ судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман судининг раиси лавозимига;

Эркабоев Отабек Аҳаджон ўғли ‒ судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг тергов судьяси лавозимига тайинланди.

Шунингдек:

Нажимов Мийрбек Аймановични судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига фуқаролик ишлари бўйича Чимбой туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинлаш мақсадга мувофиқ деб топилиб, бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдимнома киритилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech