Саволлар оз эмас, таклифлар ҳам етарли

3 Декабрь 2025 18:19 235 Чоп этиш

Ўзбекистон Судьялар клубининг фуқаролик ишлари бўйича ва тергов судьяларининг форумидан сўнг, қисқа танаффус билан, аввал иқтисодий, кейин маъмурий  ишлар бўйича судлар судьялари  ҳам кенгашиб олди. 

Онлайн шаклда ўтказилаётган ушбу тадбирлар Кенгаш ташаббуси ва Клуб мутасаддиларининг саъй-ҳаракатлари билан ташкил этилмоқда.

...Иқтисодий судлар судьялари форумида кутилганидан зиёда баҳс-мунозара кузатилди. Муҳокамалар, асосан, давлат харидлари билан боғлиқ иқтисодий низолар бўйича саволлар атрофида кечди, айрим ҳуқуқий жумбоқларга  кўплашиб ечим қидирилди.

Хусусан, давлат харидларига доир шартномалар, уларнинг хусусияти, бундай ҳужжатларни судларда ҳақиқий эмас деб топишда қонун ва моддий процессуал нормаларини қўллаш борасида суд амалиётини бирхиллаштириш  таклифлар ўртага ташланди.

Шунингдек, қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийиматини қандай тартибда ундириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қартилади.

Бундан ташқари хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари хусусида ҳам сўз юритилиб, бу борада Олий суд Пленуми қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан муҳокама учун қатор таклифлар ўртага ташланди.

...Маъмурий судлар судьялари иштирокидаги форумда эса солиқ ва ер муносабатларига доир ишларни кўриб чиқишда суд амалиётида юзага келаётган айрим муаммолар тилга олиниб, уларнинг ҳуқуқий ечимлари юзасидан фикр алмашилди. Солиқ соҳасидаги, қонунчиликни бир хилда тадбиқ этишни таъминлаш борасида умумий ёндошувларни белгилаш эҳтиёжи мавжудлиги алоҳида таъкидланди.

 Яна айтилдики, ер муносабатлари, мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш, солиқ муносабатларига оид айрим ишларни кўришда мутахассис жалб этишнинг тартибларини кўриб чиқиш, айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўғри қўллашда муайян мураккабликлар мавжудлиги, шунга кўра, махсус малака ошириш курсларини ташкил этиш, тушунтиришлар бериш зарурияти мавжудлиги қайд этилди.

Форумда судьялар кулби электрон платформаси имкониятларидан янада самарали фойдаланиш мақсадга мувофиқ экани ҳам эътибордан четда қолмади.

Якунда муҳокама этилган масалалар юзасидан қонунчилик ҳамда Олий суд Пленумининг тегишли қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech