Одил судлов академиясида илмий-амалий конференция ташкил этилди

5 Декабрь 2025 11:08 237 Чоп этиш

 Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида “Конституция – инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Олий Мажлис депутатлари, сенаторлар, Судьялар олий кенгаши, Конституциявий суд ва Одил судлов академияси масъуллари ҳамда тингловчилари иштирокида ўтган тадбирда янги таҳрирдаги Конституцияда алоҳида акс этган инсон қадри, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик каби эзгу ғояларнинг ислоҳотлардаги амалий ифодаси ҳақида сўз борди.

Қайд этилдики, жамият тараққиёти ижтимоий адолат барқарор таъминланиши билан чамбарчас боғлиқ. Бош Қонунимизнинг янги таҳририда “давлат — жамият — шахс” тамойили “инсон — жамият — давлат” тамойилига ўзгартирилгани инсон қадри, шаъни ва қадр-қиммати устувор аҳамият касб этаётганининг яққол далилидир. Давлат ва жамият ҳаётида ижтимоий адолат устувор аҳамият касб этар экан, бунда суд органлари ҳал қилувчи ўрин тутиши ўз-ўзидан маълум. Шундан келиб чиқиб, Конституцияда суд ҳокимияти мустақиллиги, судьялар дахлсизни таъминлашга доир қоидалар янада такомиллаштирилди, янги нормалар қўшилди.

Тадбирда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судьялар корпусини шакллантириш борасида жорий этилаётган янги тартиб-таомиллар, юқори билим ва амалий кўникмага эга, ҳалол ва пок кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш тизими тубдан такомиллаштирилаётгани суд ислоҳотларининг устувор йўналишларига айлангани урғуланди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясининг ташкил этилгани замонавий ва салоҳиятли кадрлар билан таъминлашнинг янги бир даврни бошлаб бергани ҳақли равишда эътироф этилди. Шунингдек, Давлатимиз раҳбари томонидан яқинда қабул қилинганСудьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг самарадорлиги ва очиқлигини ошириш ҳамда суд мустақиллиги кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон эса суд тизимини тубдан демократлаштириш, тизим фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, бунда судьялар ҳамжамияти органларининг фаол иштироки таъминлаш, пировардида, одил судлов сифатини янада оширишга хизмат қилиши таъкид этилди.

Тадбирда сана муносабати билан Одил судлов академиясининг бир гуруҳ устозларига Кенгашнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. Бундан ташқари Академия тингловчилари ўртасида Конституция тарғиботи нуқтаи назаридан ўтказилган мақолалар танлови ғолиблари ҳам тақдирланди.   

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech