10 нафар судья ваколати муддати даврига қайта тайинланди

5 Декабрь 2025 19:24 3569 Чоп этиш

 Бугун Судьялар олий кенгаши ва Судьялар олий малака ҳайъатининг очиқ танлов шаклидаги қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

 Муқобиллик асосидан ўтган очиқ танлов якунида қуйидаги судьялар ваколати муддати даврига қайта тайинланди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Шарипов Дилшод Сабурович ‒ судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти Косон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод этилди;

Нурматов Зубайдулло Маликович ‒ судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод этилди;

Турдибеков Азизбек Турдибекович ‒ судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод этилди;

Дедамирзаева Мухайё Юсупбжановна ‒ судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод этилди;

Эсонов Хумоюн Абдурашитович ‒ судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод этилди;

Атаев Русланбек Азадович ‒ судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг раиси лавозимидан озод этилди;

Тураев Захриддин Махмудович ‒ судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Муминова Феруза Исмаиловна ‒ судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод этилди;

Рахматов Аброр Алиевич ‒ судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод этилди;

Миров Фарҳоджон Ҳошимжонович ‒ судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.

Шунингдек:

Хайдаров Боходир Илясиддинович ‒ судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сирдарё вилояти Гулистон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech