Судьялар корпусига янги аъзолар қабул қилинди

5 Декабрь 2025 19:50 3436 Чоп этиш

Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг судьялик лавозимга танлаш ва тайинлашга доир очиқ танлов шаклидаги йиғилишида бир гуруҳ номзодларни илк бор судьялик лавозимига тайинлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Муҳокамалар якунида тавсия этилган номзодларнинг 6 нафари судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Шахобов Музаффар Олимжонович ‒ судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Маманазаров Ҳаётжон Абдужаббор ўғли ‒ судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар судининг раиси лавозимига;

Саримсоқов Зухриддин Бегалиевич ‒ судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Бувайда туман судининг тергов судьяси лавозимига;

Туланбаев Низомиддин Шавкатбекович ‒ судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судининг тергов судьяси лавозимига;

Туйчиев Исомиддин Қосимжонович ‒ судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг тергов судьяси лавозимига;

Умбаров Хуршид Саматович ‒ судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Бойсун туман судининг раиси лавозимига тайинланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech