Тармоқдаги саволга изоҳ

24 Декабрь 2025 14:54 817 Чоп этиш

"Судлар тўғрисида”ги қонунининг 71-моддасига кўра, Олий суд судьяси лавозимида бўлишнинг энг юқори ёши етмиш ёшни, бошқа судлар судьялари учун – олтмиш беш ёшни ташкил этади. Олий суд судьясидан бошқа судлар судьясининг ёши Судьялар олий кенгаши томонидан беш йилгача узайтирилиши мумкин.

Шундан келиб чиқиб, “telegram” мессенжеридаги каналда савол қўйилмоқдаки, 66 ёшли судьянинг беш йил муддатга лавозимга тайинланиши қонунда белгиланган етмиш ёш чегарасидан ўтиб кетмайдими?

Бир қарашда савол ўринли кўриниши мумкин. Бироқ канал ишора қилаётган судья – раҳбар судьялик лавозимига тайинланган. Маълумки, “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 72-моддасига кўра, суд раиси ва ўринбосарларининг (шу лавозимда фаолият кўрсатиш) ваколати муддати беш йил. Яъниким, тайинловда шу муддат назарда тутилса-да, кейинчалик суд раисининг (ёки ўринбосарининг) судьялик ваколати муддати ёки ушбу лавозимда бўлишнинг энг юқори ёши каби омиллардан келиб чиқиб, лозим қарор қабул қилиниши мумкин.

Хабарда назарда тутилган тайинлов “суднинг қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши судьяни лавозимидан озод этиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас”лигига доир Конституциявий нормадан келиб чиқиб амалга оширилгани алоҳида таъкид этилади.

Бугунги кунда судьялар ҳамжамияти вакилларининг ярмидан кўпини нисбатан ёш судьялар ташкил этади. Уларнинг сафи тобора ортиб бормоқда. Тизимда “Устоз-шогирд” анъанаси бардавомлигини таъминлашда тажрибали судьяларнинг ўрни алоҳида. Шунга кўра, фаолиятини давом эттириш истагини билдирган, саломатлиги яхши ва иш самарадорлиги намунали ўн нафарга яқин судьянинг (жумладан, хабарда назарда тутилган суд раисининг ҳам) лавозимда бўлиш ёши Кенгаш қарори билан узайтирилган.

Бу ҳақда ўз вақтида ахборот бериб келинаётанидан жамоатчилик яхши хабардор.

Судьялар олий кенгаши

матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech