Йилнинг сўнгги тайинловлари

26 Декабрь 2025 19:53 2558 Чоп этиш

Янги йилнинг биринчи кунидан судьялар ҳамжамияти аъзолари олти нафарга ортади. Чунки, бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг судьялик лавозимга танлаш ва тайинлашга доир очиқ танловида тавсия этилган номзодлардан шунчаси илк бор судьялик лавозимига тайинланди.

Мазкур тайинловларга оид қарор 2026 йилнинг 1 январидан кучга киради.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Бозоров Сардор Шухрат ўғли ‒ судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг тергов судьяси лавозимига;

Жумонова Дилноза Баходировна ‒ судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Юқоричирчиқ туман судининг судьяси лавозимига;

Алибаев Бобир Ғанишерович ‒ судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг тергов судьяси лавозимига;

Касимходжаева Барно Бахтиёровна ‒ судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Мақсудова Дилдора Саидумаровна ‒ судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Музаффарова Фарида Шухрат қизи ‒ судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Шунингдек:

Камалова Раъно Норбоевнани судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига жиноят ишлари бўйича Беруний туман судининг раиси лавозимига;

Абиниязова Гулрано Муратбаевнани 2026 йил 1 январдан бошлаб, судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига фуқаролик ишлари бўйича Қўнғирот туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Опаева Сарбиназ Кенесбаевнани 2026 йил 1 январдан бошлаб, судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига фуқаролик ишлари бўйича Чимбой туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинлаш мақсадга мувофиқ, деб топилди ва бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдимномалар киритилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech