Гўзал тарбиядан яхши мерос йўқ

9 Январь 2026 22:52 480 Чоп этиш

Муқаддас манбаларда фарзанд(лар) учун гўзал тарбиядан яхши мерос йўқлиги айтилади. Гўзал тарбия яхши хулқ ва яхши таълимнинг умумлашмасида яна-да яққол намоён бўладики, унинг ҳосиласини кўрмоққа, баҳраманд бўлмоққа ота-оналари ҳамиша ҳақлидирлар.

Айни қадриятдан келиб чиқиб, Судьялар олий кенгаши фаол судьяларнинг ота-оналарига эътибор кўрсатмоқни  мақсадга мувофиқ кўриб келмоқда. Ва бу яхши анаъанага айланди.

Бугун бўлиб ўтган тадбирда Судьялар олий кенгаши раисининг тегишли буйруғига мувофиқ:

Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Абдурашид Исаковнинг;

Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси Мажид Набиевнинг;

Жиззах вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Собиржон Эргашевнинг;

жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг раиси Анвар Исоковнинг;

Наманган туманлараро маъмурий судининг раиси Фахриддин Мадрахимовнинг;

Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Хулкар Келдиярованинг;

Сирдарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Шуҳратжон Исмаиловнинг;

Фарғона вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси  Бузрукхон Аброровнинг;

фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг судьяси Сардор Каримовнинг;

фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судьяси Зулфия Нуралиеванинг ота-оналарига Судьялар олий кенгашининг ТАШАККУРномаси топширилди.

Зотан, осон бўлмаган тизимда муносиб хизмат қилаётган шахс камолида ота-онанинг ҳиссаси беқиёс экан, дуогўйларга лутф кўрсатмоқ тизим мутасаддиларнинг маънавий бурчига айланади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech