РАСМИЙ МУНОСАБАТ!
“Telegram” ижтимоий тармоғидаги “Халқ назорати” гуруҳида “Бизда ФИБ Мирзо Улуғбек туманлараро суди ғалати қарорлар чиқариб туришига аниқ мисол бор!” сарлавҳали мақола эълон қилинди.
Унда фуқаролик ишлари бўйича М.Улуғбек туманлараро суди судьяси томонидан иш бўйича адолатсиз қарор чиқарилганига ишора қилинган ва мақоланинг якунида “Аниқ хулосага келиш ҳуқуқи эса Судьялар олий кенгашида!” деб изоҳ берилган.
Бу ҳолатда, амалдаги процессуал қонунчилик талабига кўра, Судьялар олий кенгашида “аниқ хулосага келиш ҳуқуқи” мавжуд эмас.
Амалдаги фуқаролик процессуал кодекси талабига кўра, суд қарорининг қонуний ёки ноқонунийлигига баҳо бериш, иш бўйича аниқ хулосага келиш фақат ва фақат юқори суд инстанциясининг ваколати.
Мазкур ҳолатда Судьялар олий кенгаши суд ишига аралашиш, баҳо беришга ваколатли эмас.
Суд қароридан норози бўлган тараф иш берувчига тегишли тартибда шикоят билан юқори суд инстанциясига мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилади.