КИБЕРЖИНОЯТЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Судьялар учун махсус ўқув курси ўтказилди
2026 йилнинг 14-15 апрель кунлари Навоий вилоятида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Одил судлов академияси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЙХҲТ) билан ҳамкорликда “Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар: аниқлашдан суд ҳукмига қадар” мавзусида ўқув курси ташкил этилди.
Донишманд шоирларимиздан бири чамаси бундан 30 йиллар олдин “Тараққиёт севаман сени, тараққиёт сендан қўрқаман” деб бежиз айтмаган экан...
Ҳақиқатдан ҳам сўнгги йиллардаги шиддатли трансформациялашув, ахборот ва коммуникация технологияларининг юксак тараққиёти янги жиноятларнинг вужудга келишига ҳамда улар жиддий оқибатларни келтириб чиқармоқда. Бу борада тегишли органлар томонидан берилаётган статистик маълумотларга кўра, жисмоний ва юридик шахслар кибержиноятлардан жуда катта миқдорда (ҳатто триллионлаб сўм) зарар кўрмоқда.
Навоий вилоятида ўтказилган ўқув курси машғулотларида тегишли мутахассислар томонидан судьяларга ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларнинг ўзига хос хусусиятлари, уни аниқлашдан тортиб, токи суд ҳукмига қадар бўлган босқичлар тўғрисида таҳлилий маърузалар қилинди.
Ўқув курсида Судьялар олий кенгаши судьяси Гўзал Зиганшина ҳам иштирок этиб, бундай жиноятларни судда кўриб чиқиш жараёнида эътиборга олиниши лозим бўлган масалалар ҳақида ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Ўқув курси якунида тингловчилар тегишли сертификатлар топширилди.

