СУД ФАХРИЙСИ ЎЗ МАКТАБИДА: ЁШЛАРГА ФИДОЙИЛИК САБОҒИ
Умрини эл-юрт хизматига бахшида этган инсонлар доимо эъзоз ва эҳтиромга лойиқ. Шу маънода, Судьялар олий кенгаши томонидан эзгу ташаббусга қўл урилганки, узоқ йиллар суд тизимида самарали фаолият олиб борган фахрийларнинг ўзи ўқиган мактабда уларнинг ҳаёти ва фаолияти акс этган маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар ўтказиб келинмоқда.
Худди шундай навбатдаги маърифий тадбир бугун Наманган шаҳридаги 28-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Унда шу мактаб битирувчиси, суд фахрийси Мамаджон Ғанижоновнинг ҳаёт йўли мисолида ёшларга фидойилик, масъулият ва касбга садоқат фазилатлари ибрат сифатида кўрсатилди.









