СУД ТИЗИМИ УЧУН ЯНГИ ЗАМОНАВИЙ МЕДИА-СТРАТЕГИЯЛАР

28 Апрель 2026 17:52 94 Чоп этиш

Матбуот котиблари учун семинар-тренинг бошланди

 

Бугунги ахборот маконида суд ҳокимиятининг шаффофлигини таъминлаш нафақат ҳуқуқий мажбурият, балки жамиятнинг тизимга бўлган ишончини мустаҳкамловчи стратегик омилга ҳам айланди.

Жамоатчиликка суд органлари фаолияти ҳақидаги холис ва ҳаққоний ахборотларни тезкорлик билан етказиб бериш аҳолининг судга нисбатан ишончини оширишнинг муҳим омили ҳисобланади. Бу жараёнда тизимдаги матбуот котибларининг ўрни ва роли катта. Уларнинг профессионаллик даражасини янада ошириш мақсадида, жорий йилнинг 28-29 апрель кунлари Одил судлов академиясида суд органлари ахборот хизматлари ходимлари учун “Медиа-коммуникация ва инқирозли вазиятларда ишлаш” мавзусида махсус ўқув курси ташкил этилди.

Қисқа ўқув курси шунчаки ахборот тарқатишни эмас, балки мураккаб ҳуқуқий жараёнларни жамиятга содда, тушунарли ва профессионал тилда тақдим этиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилди.

Семинар-тренингнинг биринчи кунида бугунги кун матбуот котиблари фаолиятида амалий аҳамият касб этадиган ниҳоятда муҳим мавзулар:

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси: суд тизимида очиқлик ва суд мустақиллигини таъминлаш масалалари. Суд жараёнларини ОАВ ва ижтимоий тармоқларда тўғри ёритиш;

Миллий медиа маконида судлар фаолиятига қаратилган танқидий материаллар характеристикаси;

Вилоят судларининг расмий телеграм каналлари юритилишининг таҳлили;

Суд процессларини оммавий ёритишда мувозанат: очиқлик, айбсизлик презумпцияси, тушунарли ва содда тил, медиа масъулияти;

Кризис симуляцияси: суд тизимига қарши медиаҳужум шароитида тўғри ҳаракат стратегиялари каби масалалар етук амалиётчи мутахассислар томонидан чуқур таҳлил қилиб берилди.

Семинар-тренинг анъанавий маърузалардан фарқли ўлароқ, интерактив методлар ва амалий симуляциялар асосида қурилди. Айниқса, журналистика соҳасидаги таниқли олим Беруний Алимов томонидан интерфаол услубда “матбуот хизмати – блогер – журналист” сценарийси асосида ўтказилган ролли ўйин формати матмуот котибларида жуда яхши таассурот қолдирди

Шунингдек, таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ҳозирги кунда суд қарорларининг моҳиятини storytelling (ҳикоя қилиш) орқали тушунтириш анча самарали ҳисобланади. Шу сабабли, мутахассислар томонидан замонавий медиа-матн яратиш ва жонли эфирда мураккаб саволларга жавоб бериш техникалари бўйича маҳорат дарслари ўтилди.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган 24 нафар матбуот котиблари, шунингдек 40 нафар судьялар учун бу курс ўзаро тажриба алмашиш майдонига айланди.

Семинар-тренингнинг биринчи куни машғулотларидан хулоса сифатида таъкидлаш жоизки, суд органлари ахборот хизматлари бугун анъанавий ахборот тарқатиш доирасидан чиқиши, балки жамоатчилик билан ишлашнинг энг замонавий усул ва воситаларидан кенгроқ фойдаланиши керак.

Машғулотларда қайд этилганидек, бугунги кунда ахборот хизматлари фақат воқеа-ҳодисаларни қайд этиш билан чекланмай, жамият ва суд ҳокимияти ўртасидаги ишонч муҳитини яратувчи стратегик бўғин сифатида намоён бўлмоқда...

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech