ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ДОИРАСИДАГИ САФАР

30 Апрель 2026 09:19 7 Чоп этиш

2026 йил 28 апрель куни Остона шаҳрида Қозоғистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов академияси ташкил этилганининг 10 йиллиги муносабати билан “ХХI асрда судьяларнинг узлуксиз таълими: одил судлов сифатини ошириш асоси сифатида фан ва амалиёт интеграцияси” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Х.Ёдгоров ва Одил судлов академияси ректори Ш.Абдуқодиров иштирок этди.

Конференциянинг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Х.Ёдгоров халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти, икки давлат ўртасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги яқин ҳамкорлик ва уни янада кенгайтириш, шунингдек мамлакатимизда судьяларни тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишда замонавий таълим технологиялари, илмий тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этиш ҳамда бу борада Ўзбекистон тажрибаси ҳақида тўхталиб ўтди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech