Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида хотин-қизларнинг ўрни ва роли тобора ортиб бормоқда.
Бу суд тизимида ҳам ўзининг амалий ифодасини топмоқда.
Айни пайтгача 245 нафар аёл судья фаолият юритаётган бўлса, Судьялар олий кенгашининг 2026 йил 6-7-8 май кунларида қабул қилинган тегишли қарорларига мувофиқ 8 нафар хотин-қизлар судьялик лавозимига тайинланди.
