АЁЛ ВА ЖАМИЯТ: ОСИЁ ХОТИН-ҚИЗЛАРИНИНГ II ФОРУМИ

16 Май 2026 15:22 42 Чоп этиш

Жорий йилнинг 14-15 май кунлари Бухоро шаҳрида “Аёлларга инвестиция – барқарор ўсиш асоси: хотин-қизларнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва экологик имкониятларини кенгайтириш” мавзусидаги Осиё хотин-қизларининг II форуми ўтказилди.

Муҳим мавзудаги ушбу халқаро тадбирда 20 дан ортиқ хорижий давлат ва халқаро ташкилотлардан юксак мартабали меҳмонлар, жумладан, БМТ бош котиби ўринбосари, БМТ Аҳолишунослик жамғармаси Ижрочи директори, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, халқаро молия институтлари вакиллари, Осиё парламентларининг аёл аъзолари, вакиллари ҳамда хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари вакиллари қатнашди.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида хотин-қизларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда янги жамият шароитида гендер тенгликни таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Бунинг амалий натижасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида хотин-қизларнинг ўрни ва роли тобора ортиб бормоқда.

Ҳозирги пайтда суд тизимида ҳам 253 нафар аёл судья одил судловни амалга оширишда фаол иштирок этмоқда. Уларнинг орасида энг қуйи суд тизимидан бошлаб, Олий судгача бўлган барча бўғинларда раҳбарлик лавозимларида ишлаётган аёл судьяларимиз сони ҳам кўпайиб бормоқда.

Осиё хотин-қизларининг II форумида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси ўринбосари Н.Бобохонова иштирок этди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech