Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритилди
Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритилди
Сенатнинг 15-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Сенат мажлисида сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Х.Ёдгоров Олий суд судьялигига тавсия этилган номзодларни Сенат аъзоларига таништирди.
Олий Мажлис Сенатининг мазкур масала юзасидан қабул қилинган қарорига мувофиқ Қаҳрамон Мирсафаев ва Махфират Очилова ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимига сайланди.
Бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан И.Болтаходжаева, Б.Исраилов, Г.Парпиева, Ж.Расулов, Н.Расулов, Н.Рахмонов, шунингдек, ўз аризасига биноан Ш.Болиев, Б.Тангабаев, Н.Хаджиматов Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимидан озод этилди.


