РАҲБАРЛИК МАСЪУЛИЯТИНИНГ МЕЗОНЛАРИ: ЯНГИ БОСҚИЧ, ЯНГИ МЕЗОНЛАР

2 Июнь 2026 08:20 11 Чоп этиш

Бугун Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида вилоят ва уларга тенглаштирилган судлар раислари ўринбосарлари учун ташкил этилган малака ошириш курси бошланди.

Беш кунлик ўқув дастурида республика ҳудудларида фаолият юритаётган 35 нафар суд раислари ўринбосарлари иштирок этмоқда. Жами 38 академик соатдан иборат курс суд тизимидаги замонавий ёндашувлар, долзарб ҳуқуқий масалалар ҳамда раҳбарлик фаолияти учун муҳим бўлган кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган.

Ўқув курсининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Х. Ёдгоров ҳамда Олий суд раиси биринчи ўринбосари
А. Усмонов қатнашди. Тадбирда мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, суд тизими олдида турган устувор вазифалар ҳамда раҳбар кадрларнинг масъулияти хусусида сўз юритилди.

Хусусан, Кенгаш раиси Х. Ёдгоров кириш сўзида: Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотлар жараёнида суд тизимида фаолият юритаётган раҳбар кадрлардан нафақат юксак ҳуқуқий билим, шу билан биргаликда ҳалоллик, ташаббускорлик, адолат тамойилларига садоқат ва самарали бошқарув кўникмалари ҳам талаб этилмоқда. Бугунги жамият суд тизимидаги ҳар бир раҳбардан юксак масъулиятни талаб этади. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, адолат қарор топишида суд ҳокимиятининг ўрни беқиёс. Бу вазифаларнинг самарали ижроси эса раҳбар кадрларнинг билим ва тажрибаси, фидойилиги ҳамда масъулиятига бевосита боғлиқ – дея алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ўқув дастури доирасида иштирокчилар кейинги йиллардаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг амалий аҳамияти, судлар ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорлик, глобал геосиёсий жараёнларни таҳлил қилиш, шунингдек, стрессни енгиш ва вақтни самарали бошқариш масалалари бўйича билимларини бойитадилар.

Малака ошириш курси суд раҳбарларининг касбий маҳорати ва бошқарув компетенцияларини янада ривожлантириш, одил судловнинг сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech