ҚАБУЛ МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясининг касбий қайта тайёрлаш курсларига ҳужжатларни қабул қилиш 10 июнь соат 18:00га қадар узайтирилди.
Шу муносабат билан 8, 9 ва 10-июнь кунлари ҳужжатлар қабул қилинади.
Ариза ва ҳужжатлар вилоят ва унга тенглаштирилган судлар судьялари малака ҳайъатлари ёки бевосита Қабул комиссиясига талабгор томонидан ёзма шаклда тақдим этилиши мумкин.
Маълумот учун тел: (998) 55-501-02-40.
Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй.
Қабул комиссияси
