РАСМИЙ АХБОРОТ!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги Фармойишига асосан:
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 14-банди ва “Судлар тўғрисида”ги Қонунининг 70-моддасига мувофиқ:
Акром Жўрақулович Утаев ёзма аризасига биноан Фарғона вилоят судининг раиси лавозимидан;
Алишер Абдурашидович Абдурахманов ёзма аризасига биноан Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди.
Шунингдек:
Гиёсиддин Тулкинович Ялгашев беш йил муддатга Жиззах вилоят судининг раиси лавозимига тайинланганлиги муносабати билан Навоий вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди;
Бобохон Ходжиакбарович Вахобов беш йил муддатга Фарғона вилоят судининг раиси лавозимига;
Аброржон Алимжонович Омонов беш йил муддатга Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;
Акмал Хашимович Рахимов судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, шундан беш йил муддатга Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;
Толибджан Якубджанович Хайдаров беш йил муддатга Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;
Улугбек Балкибаевич Мамадалиев беш йил муддатга Қашқадарё вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;
Ойбек Алиевич Хасанов беш йил муддатга Самарқанд вилоят суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;
Жасур Мансурович Суяров беш йил муддатга Сирдарё вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.
